Parviz Yaxyayev (1991-yil 24-may kuni Samarqand shahrida tug‘ilgan) o‘zbek kinorejissyori, prodyuser, fotograf va dizayner. U “PY Agency” va “Birga Agency” kompaniyalari asoschisi hisoblanadi.
Parviz Yaxyayev 1991-yil 24-mayda dunyoning eng qadimiy shaharlaridan biri Samarqandda tug‘ilgan. Otasi — Ravshan Yaxyayevich Murodov, onasi — Nuriya Rasulovna Xodjanova, singlisi — Go‘zal Ravshanovna Yaxyayeva.
Parvizning “Registonim” deb nomlangan ilk surati “Samarqand xabarnomasi” gazetasida bosilib, shaharning bosh maydoniga bag‘ishlangan edi. U boshlang‘ich sinfda 34-maktabda, yuqori sinflarda esa 42-sonli umumta’lim maktabida o‘qigan. 2007-yilda maktabni tugatgandan so‘ng Parviz kasb izlab Sankt-Peterburgga ko‘chib o‘tdi.
U 2012-yilda Televideniye, biznes va dizayn institutini kino va televideniye rejissyori mutaxassisligi bo‘yicha tamomlagan. 2013-yilda Sankt-Peterburgdan O‘zbekistonga qaytgach, Parviz Samarqandda o‘zining “PY Agency” nomli kompaniyasini ochadi, uning nomida “Parviz Yaxyayev” bosh harflari ko‘rsatilgan.
2015-yilda u kiyim va aksessuarlarning “PY Wear” liniyasini ishga tushirdi. 2015-yilda “PY Production” homiyligida “PY Bar” nomi bilan o‘z klubi ochildi, ammo ikki yildan so‘ng uni yopishga to‘g‘ri keldi.
2016-yilda u mehribonlik uylari va shifoxonalarda xayriya tadbirlarini qo‘llab-quvvatlovchi “Про Дабро” ijtimoiy loyihasini ishga tushirdi. 2016-yilda u “PY Online” vlogini suratga olishni boshladi, u yerda ishning butun jarayoni namoyish etiladi.
2017-yilda Parviz Yaxyayev rejissyor sifatida debyut filmi ustida ish boshladi. U xayriya ishlarida ham faol hisoblanadi. Parviz Yaxyayev o‘z kompaniyasi muvaffaqiyatining siri individual yondashuv va ishiga fanatik muhabbatda, deb hisoblaydi.
Parviz Yaxyayev, shuningdek, 2018-yilda Samarqanddagi birinchi zamonaviy uslubdagi “PY Mag” jurnalini nashr qila boshladi. Ushbu jurnal birinchi sonidan so‘ng “The Registan” deya qayta nomlanib, onlayn tarzda ham faoliyat yurita boshladi.
Parviz Yaxyayev uchun 2019-yil yangi loyihalarga boy bo‘ldi. Jumladan, shu yilda u fotograf sifatida faoliyatini davom ettirish maqsadida “Loft” studiyasini ishga tushirdi. Bundan tashqari, Yaxyayev zamonaviy uslub va milliy o‘zlikni birlashtiragn “Born Uzbek” kiyim brendiga asos soldi.
Parviz Yaxyayev rafiqasi Shirin Axundjanova bilan hamkorlikda 2022-yilda “Birga Agency” marketing agentligiga asos soldi. Ushbu kompaniya Prezident topshirig‘iga asosan nashr etilgan “Tadbirkor” jurnalining asosiy ishlab chiqaruvchisi hisoblanadi. “Birga” jamoasi jurnal uchun tadbirkorlardan alohida-alohida intervyu olib, 5 ming tirajda nashr qildi va 2023-yil bahorida jurnalning yirik taqdimotini o‘tkazdi.
Парвиз Яхьяев (1991 йил 24 май куни Самарқанд шаҳрида туғилган) ўзбек кинорежиссёри, клипмейкер, фотограф ва продюсер. У «PY Agency» ва «Birga Agency» компаниялари асосчиси ҳисобланади.
Парвиз Яхьяев 1991 йил 24 майда дунёнинг энг қадимий шаҳарларидан бири Самарқандда туғилган. Отаси — Равшан Яхьяевич Муродов, онаси — Нурия Расуловна Ходжанова, синглиси — Гўзал Равшановна Яхьяева.
Парвизнинг «Регистоним» деб номланган илк сурати «Самарқанд хабарномаси» газетасида босилиб, шаҳарнинг бош майдонига бағишланган эди. У бошланғич синфда 34-мактабда, юқори синфларда эса 42-сонли умумтаълим мактабида ўқиган. 2007 йилда мактабни тугатгандан сўнг Парвиз касб излаб Санкт-Петербургга кўчиб ўтди.
У 2012 йилда Телевидение, бизнес ва дизайн институтини кино ва телевидение режиссёри мутахассислиги бўйича тамомлаган. 2013 йилда Санкт-Петербургдан Ўзбекистонга қайтгач, Парвиз Самарқандда ўзининг «PY Agency» номли компаниясини очади, унинг номида «Парвиз Яхьяев» бош ҳарфлари кўрсатилган.
2015 йилда у кийим ва аксессуарларнинг «PY Wear» линиясини ишга туширди. 2015 йилда «PY Production» ҳомийлигида «PY Bar» номи билан ўз клуби очилди, аммо икки йилдан сўнг уни ёпишга тўғри келди.
2016 йилда у меҳрибонлик уйлари ва шифохоналарда хайрия тадбирларини қўллаб-қувватловчи «Про Дабро» ижтимоий лойиҳасини ишга туширди. 2016 йилда у «PY Online» влогини суратга олишни бошлади, у ерда у ишнинг бутун жараёни намойиш этилади.
2017 йилда Парвиз Яхьяев режиссёр сифатида дебют филми устида иш бошлади. У хайрия ишларида ҳам фаол. Парвиз Яхьяев ўз компанияси муваффақиятининг сири индивидуал ёндашув ва ишига фанатик муҳаббатда, деб ҳисоблайди.
Парвиз Яхьяев, шунингдек, 2018 йилда Самарқанддаги биринчи замонавий услубдаги «PY Mag» журналини нашр қила бошлади. Ушбу журнал биринчи сонидан сўнг «The Registan» дея қайта номланиб, онлайн тарзда ҳам фаолият юрита бошлади.
Парвиз Яхьяев учун 2019 йил янги лойиҳаларга бой бўлди. Жумладан, шу йилда у фотограф сифатида фаолиятини давом эттириш мақсадида «Loft» студиясини ишга туширди. Бундан ташқари, Яхяев замонавий услуб ва миллий ўзликни бирлаштирагн «Born Uzbek» кийим брендига асос солди.
Парвиз Яхьяев рафиқаси Ширин Ахунджанова билан ҳамкорликда 2022 йилда «Birga Agency» маркетинг агентлигига асос солди. Ушбу компания Президент топшириғига асосан нашр этилган «Тадбиркор» журналининг асосий ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади. «Birga» жамоаси журнал учун тадбиркорлардан алоҳида-алоҳида интервю олиб, 5 минг тиражда нашр қилди ва 2023 йил баҳорида журналнинг йирик тақдимотини ўтказди.