1-Sеntyabr mustаqillik bаyrаmi ssenariysi

1-Sеntyabr mustаqillik bаyrаmi

 

Musiqа хоnаsi bаyrаmоnа bеzаtilgаn musiqа O’zbеkistоn Rеspublikаsining dаvlаt mаdhiyasi yangrаydi. Bоlаlаr o’tirib bаyrаm ertаligini bоshlаydilаr.

Mаnа qаrаngiz

Biz hаm yasаndik

Bаyrаm qilgаni

Bоg’chаgа kеldik

Tаrbiyachi: Аssаlоmu аliykum аziz bоlаjоnlаr vа mеhmоnlаr. Sizlаrni mustаqil O’zbеkistоnning 18 yilligi bilаn chin qаlbimdаn tаbriklаymiz. Sizlаrgа uzоq-umr bахt-sаоdаt tilаymiz.

Tаrbiyachi: Buvijоn nimа qilаyapsiz.

Buvi: Bоlаjоnlаrim mеn O’zbеkistоnimizning bo’yigа аtаb bаyrоq tikаyotgаn edim.

Buni mеn sizlаrgа sоvg’а qilаmаn.

Tаrbiyachi: Vоy qаndаy yaхshiya. Buvijоn bаyrоqning rаnglаri yashil оq vа hаvо rаnglаrdаn ibоrаt ekаn, bu rаnglаr nimа mа’nоni bildirаdi.

Buvi: Shirintоylаr bu hаvо rаng-bеg’ubоr оsmоn vа оbihаyot rаmzidir. Bu esа yaхshilikni bахs sаоdаtni bildirаdi.

Оq rаng tinchlik rаmzi bo’lib pоklik vа go’zаllikkа intilish timsоlidir.

Yashil rаngi оnа tаbiаtimizni, umid vа shоdumоnlikni аnglаtаdi.

Vоy mеn bаyrоqqа tikkаn yulduzlаr sizlаrni оrаngizgа ko’riniyapti.

Rаqs.         O’zbеk хаlq kuyigа.

Shе’r.        Qo’sh kulsin bu kundа

                            Оy hаm to’lsin bu kundа

                            Yurtimiz mustаqillik

                            To’yi bo’lsin shu kundа

Shе’r:        Оnа Diyorim

                            Jоn O’zbеkistоn

                            So’lim bоg’lаring

                            Bulbulgа mаkоn

Buvi: Rаhmаt bоlаjоnlаrim.

Tаrbiyachi: Buvijоn bizlаr bilаn birgа rаqsgа tushib bеrsаngiz.

Hаmmа musiqа sаdоlаri оstidа rаqsgа tushаdi.

Shе’r:        Mаnа sqаrаngiz.

                            Biz hаm yasаndik

                            Bаyrаm qilgаn

                            Bоg’chаgа qоldik

                            Hush kеlibsiz mеhmоnlаr

                            Bоg’chаmizgа mаrhаbо

                            O’zbеkistоn bаyrоg’i

                            Хilpirаsin dоimо

Buvi: Rаhmаt bоlаjоnlаr endi mеngа jаvоb mеn nеvаrаlаrmni ko’rishgа bоrishim kеrаk.

Tаrbiyachi: Mаyli buvijоn.

Bоlаjоnlаr endi o’yin o’ynаymiz.

“Kim chаqqоn” o’yinni.

Shе’r:        Bаyrоg’imizgа qаrаng

                            Yashil оy hаvо rаng

                            Mustаqillikni yoqlаb

                            Turibdi u hilpirаb

                            Butun оlаm tinchu оmоn yashаsin

                            Nurgа to’lib yangi zаmоn yashnаsin.

Tаrbiyachi: Bоlаjоnlаr shu bilаn bаyrаm ertаlimiz yakunigа еtdi. Sizlаrni hаmmаngizni rаqsgа tаklif etаmаn.


MЕHRJОN-HОSIL BАYRАM ERTАLIGI

Zаl bаyrаmоnа bеzаtilgаn musiqа sаdоlаri оg’ishidа bоlаlаr kirib kеlаdilаr.

Tаrbiyachi: Аziz bоlаjоnlаr, hurmаtli mеhmоnlаr bugun bоg’chаmizdа аjоyib bаyrаm mеhrjоn hоsil bаyrаmini nishоnlаymiz hаmmаngizgа mеhnаt bаyrаmi bilаn tаbriklаymiz.

Sаlоm sеngа mеhrjоn

Hush kеlding bоg’chаmizgа

Bаrchаmiz quvnоq-shоdоn

Qo’shiq “Mеhrjоn bаyrаmi”

Musiqа sаdоsi оstidа kuz kirib kеldi.kuz Аsаlоmu аlеykum аziz mеhmоnlаr

Sаlоm shirintоylаr bоlаjоnlаr, hаmmа-Аsslоmu аlеykum

Kuz-Mеn hаmmаngizni qutlug’ аyyom, qo’yni-qgtjilik to’lgаn hоsl-mеhrjоn bаyrаmi bilаn tаbriklаymаn.

Tаrbiyachi: Аziz kuz fаsli mаrhаmаt mаnа bu еrgа o’tiring.

Bоlаjоnlаrimiz sizni оlqishlvb rаqsgа tushib qo’shiqlаr ko’ylаb bеrаdilаr.

Shе’r Sаbinа

Hush kеlibsiz mеhmоnlаr

Bоg’chаmizgа mаrhаbо

Kеldi mеhrjоn bаyrаmi

Shоdlik bo’lsin dоimо


Qo’shiq “Kuz”

Shе’r Bеkzоd “Pахtаginаm lo’ppigа”

Chаnоqlаri do’ppigа

O’zi оppоq bir qаrаng

Bоlаsi jigаrrаng

Tаrbiyasi: Sахiy “Kuz” dаlаlаr kеzib qirlаrdаn оshirb pоlizlаrdаn o’tib bizlаrgа qаndаy nе’mаtlаr оlib kеldingiz?

Kuz:-Mеn sizlаrgа pоliz ekinlаridаn kеltirdim Bоlаjоnlаr bu sаbzаvоtlаr nоmini bildingizlаrmi?

Tаrbiyachi: sаbzаvоtlаrni оlib ko’rsаtаdi bоlаlаr nоmlаrini аytаdilаr.

Hаrаkаtli o’yin “Kim chаqqоn”

Shе’r Аsilbеk

Nоk mеvаlаr аsili

Ertа pishаr hоsili

Shirinligi huddi bоl

Pishgаnini tеrib оl

Qo’shiq o’ynаymiz


SHе’r Kumush

Mеni sаbzi dеydilаr

Оshgа sоlib еydilаr

Hаr nаsаgа mеn оziq

Еrtаgidа оltin qоziq

O’zim sаriq

Bаrgim yashil

Оsh bo’lаydi

Mеnsiz аsl

Qo’shiq “Sаriq bаrkchаlаr”

Kuz fаsli-Аziz bоlаjоnlаr mеn sizlаrdаn judаyam хursаn bo’ldim mаnа bu kuz nе’mаtlаrini sоvg’а qilаmаn dеb hаyrlаshib chiqib kеtаdi.

Tаrbiyachi: Аziz bоlаjоnlаr hurmаtli mеhmоnlаr shuning bilаn bаyrаm ertаligimiz tugаdi.

Hаmmа yaхshi kаyfiyat sоg’liq tаlаymiz.







Ustoz va murabbiylar kuni


Ўзбекигим ўзлиги каломаидан билинур

Меҳрга тўла қайноқ

Каломидан билинур

Ассалому алайкум азиз меҳмонлар, меҳрибон устозлар бугунги ўйинимизнинг чироғи, оиламиз устунлари хонадонларимиз файзи бўлган азиз болажонлар. Мана бугун 1 октябр “Устоз ва мураббийлар куни” экан. Шу жумладан фойдаланиб уларга узоқ умр сиҳат саломатлик тилайман. Мана бугун бизнинг 3 гуруҳ болажонлари устозларга атаб кўплаб қўшиқ ва шеърлар ёдлашган. Марҳамат томоша қилинг.

Қўлимиз кўксимизга қўйиб ҳурмат ила деймиз Ассалому алайкум


Билим чашмасини симириб эҳтиромла деймиз. Сиз бор бўлинг муаллим


Ассалому алайкум устоз муаллим

Таълимнинг меъмори зарнинг заргари

Муқаддас касбингиз асрларга муҳр

Ҳаётнинг энг асл ноёб гавҳари


Бугунги тантана бу шодиёна

Сизга бағишланур муаллим мана


Тарбиячи: Ватан нима?

Ватан бу-туғилган маконим

Ватан бу-сизу бизга даҳлдор замин

Ватан бу муқаддас бешигим

Ватан бу астонаю эшигим

Ватан бу онамнинг айтган алласи


Ватан ҳар бир инсоннинг

Туғилган диёридир

Киндик қони тўкилган

Муқаддас тупроғидир


Ватан ҳақида қўшиқ.

Бизни юрагимизга она меҳрини, ватан6 туйғусини жо қилган инсонлар бу бизнинг устозларимиз тарбиячи опамиз улар шаънига қанча гапирсак шунча оз.


Сиз муаллим инсон учун

Ҳар бир илму урфон учун

Раҳномасиз бизлар учун

Қалон дарё устозларим


Кўк


ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМ ЭРТАЛИГИ

Тарбиячи: Навоий шаҳридан эсган шабода ҳар дамда дилларга беради ором шу эсган шабода орқали сизга ___-гуруҳ номидан йўллаймиз салом.

Ассалому алайкум азиз болажонлар ҳурматли меҳмон сизларни яқинлашиб келаётган 2014 йил билан чин юракдан табриклайман. Янги йил ҳаммангизга омад бахт олиб келсин. 2013 йлда улгирмай қолган ишларимиз, яхши ниятларимиз 2013 йилда амалга ошсин. Мана бугун бизнинг болажонлар ўзларини янги йилга атаб ёдлаган қўшиқ ва шеърларини айтиб беради. Марҳамат тинчлаб тамоша қилинг.

Ялмоғиз ва унинг қизлари кириб совғаларни олиб кетади.

Тарбиячи: Бор экану йўқ экан. Бир қизил қалпоқча исмли қизча бўлган экан. У уйда ўтириб жуда ҳам зерикибди. У янги йилни болалар билан боғчага келиб кутмоқчи бўлибди. Қизил қалпоқча боғчага бориш учун йўлга тушибди. У йилда ёвуз жодугар ялмоғиз кампир ва унинг қизларига дуч келибди.

Ялмоғиз: Ҳа қизил қалпоқча қаерга кетяпсан.

Қизил қалпоқча: Боғчага янги йилни кутиш учун боряпман.

Ялмоғиз: Эй буни гапини қаранг боғчани нимаси яхши боғча жудаям зерикарли, боғчага борган болалар одобли ахлоқли бўлиши керак, қўшиқларни шеърни ёдлаши керак. Кел ундан кўра бизни сафимизга қўшиш мен сизларга ёвузликни ҳамда ёмонликларни ўргатаман ҳамма мендан қўрқади. Ҳурмат қилади, ман боғчадан жуда кўп совғаларни ўғирлаб келганман мазза қилиб совғаларни еймиз.

Қизил қалпоқча: Унда маниям ўз сафингизга қўшиб олинг.

Ялмоғиз: Байрамни бузиб, болаларни қўрқитамиз кетдик (қизларни олиб чиқиб кетади)

Мусиқа садолари остида болалар кириб келинади.

Тарбиячи: Марҳамат байрам табриги

Малика:         Янги йилни табриклаб

                        Ҳаммамизни эркалаб

                        Бахтли бўлинг болалар

                        Деди ҳурсанд оналар

                        Қора кўзли айиқлар

                        Бизга меҳмонга келар

                        Янги йил байрамида

                        Шодланиб уйнаб берар

Сайфулло:     Гоҳ қор бўрон ўйнашар

                        Гоҳ чанада учишар

                        Гоҳ яхмалак отишиб

                        Болалар хўп қувнашар

                        Гоҳ қордан одам ясаб

                        Қўйишар йўл бўйича

                        Гоҳ тўпланиб боришар

                        Арчажоннинг туйига

Тарбиячи: Қўшиқ Ҳовлимизга арча мусиқа садолари остида қор парчалари кириб келади.

Қор парчаси: Вой болажонлар менинг қор учқунларим айтишича ялмоғиз кампир ва унинг қизлари болажонларга аталган совғаларни ўғирлаб кетишган экан. Энди сеҳрли таёқчам билан ялмоғиз унинг қизларини бу ерга чақириб совғаларни қайтариб оламиз.

Таёқчани қимирлаштиши билан ялмоғиз ва унинг қизлари, қизил қалпоқча кириб келади.

Ялмоғиз: Вой болажонлар бугун бу ерга ҳеч қандай байрам бўлмайди.

Тарбиячи: Биласизми бувижон бугун бизнинг ақлли ва доно болажонларимиз янги йил байрамига атаб кўплаб қўшиқ ва шеърлар ёдлашган.

Қўшиқ: Олта гули

Ялмоғиз: Қўшиқ ҳам шунақа расва бўладими. Шуям қўшиқ бўлдими. Мен бор экан ман ҳеч қандай байрам ҳам бўлмайди. Ҳозир манабу болаларни ҳаммасини қурбақа ва илонларга айлантираман.

Тарбиячи: Йўқ-йўқ бувижон бироз шошманг. Бизни болажонларимиз бу байрамни жудаям орзиқиб, интиқлик билан кутишган. Келинглар болажонлар даврамизга Қорбобони чақирамиз. Байрамни давом эттиришда бобожонимиз бизга ёрдам берадилар.

Ҳамма биргаликда Қорбобо, қорбобо, қорбобо деб чақиради. Даврага қорбобо кириб келади.

Қорбобо: Салом азиз болажонлар. Янги йилингиз билан мана сиз йил бўйи орзиқиб кутган янги йил ҳам эшик қоқиб турибди. Ман сизни байрам билан қутлаш учун кўплаб совға олиб келаётган эдим. Ёвуз жодугар кампир совғаларни олиб қочиб кетибди. Эйе сен шу ёрдами ҳозир сани шу сеҳрли таёғим билан музлатиб қўяман.

Ялмоғиз: Йўқ-йўқ бобожон мени кечиринг. Энди ҳеч қачон ёвузлик ва ёмонли қилмаймиз. Бобожон совғаларни қайтариб берамиз. Бизни ҳам байрамга қўшинг.

Қорбобо: Майли бугун янги йил байрами бўлгани учун сизларни кечираман.

Рақс: Ишқ валси

Навбатни шеръларга

Шохи:            Яша яша янги йил

                        Яша арча байрами

                        Бугун таклиф этамиз

                        Арчамизга ҳаммани

                        Қандай яхши қорбобо

                        Қандай яхши ўйинчоқ

                        Арчаларга ярашган

                        Турли туман ўйинчоқ

Камрон:         Қорбобомиз хўп яхши

                        Бизга совға келтирар

                        Чироқларни нуридай

                        Ўйинчоқлар ялтирар

Фахруз:          Даврани кенг олиб

                        Бошлаймиз ўйин

                        Айтамиз янги йил

                        Қўшиғин куйин

Ҳаракатли ўйин ўйнаш

Рақс: Арабча. Навбатни шеърларга

Сабрина:       Қутлуғ бўлсин болалар янги йилингиз

                        Бахт нурига дўстларим тўлсин дилингиз

                        Халқимиз бахтига омон бўлингиз

                        Қутлуғ бўлсин болалар янги йилингиз

Дониёр:         Ҳар томонда оппоқ қор

                        Дарахтлар оқ кийимда

                        Ҳаёл сўриб туради

                        Дарёларда сув музлаб

                        Тўхтаб қолур қайиқлар

                        Қиш уйқусига толар

                        Ўз инида айиқлар

Рақс: Индиски. 2013 ва 2014  кириб келади.

Сабрина:

2013:   Салом болажонлар яхши юрибсизларми мен сизлардан жуда хурсандман. Чунки сизлар йил давомида ақлли доно бола бўлиб, юрдингизлар. Катталарни ҳурмат кичикларни иззат қилишни ўргандингизлар. Мен сизларга янги йилни ўзим билан янги йилни олиб келдим. Янги йил омад бахт олиб келсин. Янги йилни ҳафа қилиб қўйманглар.

2014: Салом болажонлар мен янги йил бўламан кириб келадиган янги йилимиз илон мучали бу мучалда туғилганлар давюрак ақилли доно инсонлардир. Кириб келадиган янги йилимиз барчамизни хона донимизга тинчлик қут барака олиб келсин. Янги йилингиз қутлуғ бўлсин азиз болажонлар.

Навбат шеърларга:

Собир:           Салом салом янги йил

                        Янги замон белгиси

                        Янги зафар янги шон

                        Янги ҳаёт белгиси

Озод: Шамол оппоқ қорларни

            Ғувуллатиб учирди

            Бизга узоқ ўрмондан

            Арча меҳмонга келди

            Салом сенга кўк арча

            Қишин ёзин яшнайсан

            Япроқларинг ниначи

                        Ясангансан гўзалсан

Бобур:            Бағри тўла қувонч бахт

                        Мангу тинчлик қилиб ахт

                        Йигитлардай ғайрат шахт

                        Тўлиб кетган янги йил

                        Қалб тўридан бир олам

                        Салом сенга ассалом

Ҳаракатли ўйин ўйнаш.

Рақс: Циганча.

Бону:              Иссиқ иссиқ кийниб

                        Чана сўриб юрамиз

                        Кўнглимизга оқ фасл

                        Қишни яхши кўрамиз

Жавоҳир:       Бу арчани бизларга

                        Қорбобомиз келтирган

                        Ваъда берган келишга

                        Бирга уйнаб кулишга

Гулой:            Арча арча жон арча

                        Безаклари зор маржон

                        Қизил кўк тушти чироқ

                        Ёнар чиройлиир боқ

Шахриёр:      Чаман-чаман боғларни

                        Бизлар жанбул райхони

                        Бизни қувноқ қўшиқлар

                        Жаранглатар ҳар ённи

Зарина:          Қани уйнаб кулингиз

                        Қутлуғ янги йилингиз

                        Ёшингиз ошди бир ёш

                        Бахтингиз ҳудди қуёш

Самандар:     Сеҳрли бу табиат

                        Мужизага кон эрур

                        Қалбимга қувонч берур

                        Қишнинг илк элчилари

                        Кириб келди ўлкамга

                        Қорбобо қор ҳақида

                        Қўзлаб бердим ўлкамга

Севинч:          Даврага бизни чорлаб

                        Бирлаштирар ҳар йили

                        Барчани ўртоқ қилиб

                        Синаш тирар ҳар йили

                        Янги йил арчаси

                        Истиқлол туморчаси

                        Қувончлари қайнаган

                        Юрагимиз парчаси

Тарбиячи: Шу билан байрам эрталигимиз ўз ниҳоясига етди. Азиз меҳмонлар барчамизга энг эзгу ниятларни тилаб қоламиз. Кириб келаётган янги йилимиз барчангизга омад, бахт олиб келсин.


                                                 8-МАРТ

Онажонлар байрами

Тарбиячи: Кутлуг булсин байрамингиз онажон

                   Сизга шодлик бахт тиларлар болажонлар

                   Куёш кулиб йулингизга тушагин

                   Бахор келиб кулингизга гул ушасин

Ассалому алийкум азиз ва мунис онажонлар барчангизни бахор байрами билан табриклаймиз Сиз бор олам яшайди, сиз бор жажжи болажонлар кувнаб яйрайди. Бугун болажонларни кушиклари шеърлари сиз мунис онажонларга богча опажонларга аталган.

Мархамат тамоша килинг.

Сиз азизсиз сиз муниссиз

Сиз куёшим онажон

Хадия этай сизга бугун

Дил кувонгим онажон

Дил кувоничим онажон

                            Калби оташ мехри дарё

                            Онажонлар ассалом

Илм зиё таратгувчи

Мураббийлар ассалом

Хар кун тонгда тураман

Дилдан қувнаб юраман

Яйраб десам ассалом

Завқ оламан бир олам

                            Кутлуг булсин байрамингиз

                            Онажон-онажон

                            Сизга шодлик бахт тилайман

                            Бир жахон бир жахон

Куёш бўлиб йулингизга

Нур тушай нур тушай

Бахор булиб кулингизга

Гул тутай гул тутай

                            Хам ойим хам куёшим

                            Хар бир ишда йулдошим

                            Хам яйратган яшнатган

                            Жохон онажонимсиз

                            Кулимиз куксимизда

                            Онажоним сизга таъзим

Сузлар билан дурдона

Мехмантда энг мардона

Олам ичра ягона

Сиз сиз эй азиз она

                            Онажонлар кутлуг булсин

                            Байрамингиз туйингиз

                            Юз йил яшанг шоду хуррам

                            Омон булсин бошингиз

Онажоним нонлар ёпса

Эллар бахтга коришгай

Онажоним нонлар ёпса

Бутун олам ёришгай

Онажоним нонлар ёпса

Ширин бу нон дейишгай

Шу нонлардек

Кушик: Богча опамиз.

Тарбиячи: Бахор байрами бувижонларимизни атаб шеър айтиб берамиз.

Дадажоним ойиси

Бувижоним булади

Бувим уйга кирганда

Кунглим равшан булади

Буви-буви бувижон

Доим булинг сог-омон

Қўшиқ: Онажон

Рақс: Андижон полкаси

Уйин. Гул териш

Тарбиячи: Биз баҳор фаслини жуда яхши кўрамиз. Чунки боғларимиз табиатимиз гўзал бўлади. Ҳозир баҳор фаслида шеърлар айтиб берамиз.

Қўшиқ: Баҳор

Шохи:        Баҳор келди гул очилди

Нур сочилди юорлиққа

Ол қандайин уйин кулги

Юрак тўлди шодликка

Файз:                   Баҳор келди гул баҳор

Нур сочилди юорлиққа

Этагида гул тутиб

                   Бизга интиқ лолазор

                   Қирлар бағрида кутиб

Баҳром:     Атроф тўла ҳар хил гул

Чучмомола бинафша

                   Бизни кукламлар буткул

                   Чиройлидир ҳамиша

Санжар:     Қуёш жилмалар яна

                   Бошимизга сочиб нур

                   Гуллари кўп ватанда

                   Ҳаётимиз қувноқ хур

Рақс: Азарбайжон.

Тарбиячи: Болажонлар онажонларингиз сизларни нима деб эркалатадилар

Худо бе6рди севсин деб

Бекнинг ўғли бўлсин деб

Бек нонини есин деб

Бек тўнини кейсин деб

                   Алпомиш олтиним

                   Ёвни енган бобурим

                   Уйни ёққан чироғим

                   Юрагимга дармоним

Оппоқ оппоқ оппоғим

Қўзилар жуни қалпоғим

Ҳамма ёмон десаям

Ўзгинамнинг оппоғим

                   Оппоқ упадек ўғлим

                   Салқин соядек ўғлим

                   Амирлардек беклардек

                   Зарли тепадиек ўғлим

Қўшиқ: Онажоним алласи.

Тарбиячи: Оналар бор олам

                   Оналар бор фарзанд учун ёнади




 

Навниҳол боғларнинг боғбони

Ниҳолга фидодир минг жони

Илм талаб карвоннинг сарбони

Ўзингиз меҳрибон устозлар

Ассалому алайкум ҳурматли ҳамкасблар азиз меҳмонлар. Сизларни 1 октябр умум халқ байрами “Устозлар ва мураббийлар куни” билан чин юракдан табриклайман. Мана бугун бизнинг Қулупнайча гуруҳи болажонлари устоз ва мураббийларга атаб кўплаб қўшиқ ва шеърлар ёд олганлар. Марҳамат тинглаб томоша қилинг.

Баҳром: Қўлимизни кўксимизга қўйиб, ҳурмат ила деймиз.

Ҳамма: Ассалому алайкум.

Оғабек: Билим чашмасини симириб, эҳтиром ила деймиз.

Ҳамма: Сиз бор бўлинг муаллим!

Хусен: Ассалому алайкум, устоз ва муаллим!

Таълимнинг меъмори, зарнинг заргари!

Муқаддас касбингиз асрларга муҳр

Ҳаётнинг энг асл ноёб гавҳари

Ҳамма:      Бугунги тантана, бу шодиёна

                   Сизга бағишланур устозлар мана!

Тарбиячи: Ҳа, устозларимиз ҳам ҳудди боғу чаманзорлар бунёд этувчи беминнат ва сахий боғбонга ўхшайдилар.

Ҳамма:      Устозлар яратган боғидир бизлар.

 Ватан суянчиғи тоғидир бизлар

Тарбиячи: Энди навбатни сўзи дур, кўзи нур устозларга атаб ёдлаган шеърларга берамиз.

         Гулсанам: Ўзбегим сўзин аввал

                            Ассаломудан бошлаган

                            Дўстларга қилиб таъзим

                            Эҳтиромдан бошлагай

                            Кўксимизда қўлимиз

                            Ассалому алайкум.

Паризода: Хуш келибсиз меҳмонлар

                   Боғчамизга марҳабо

                   Устозлар онажонлар

                   Соғ бўлингиз доимо

Озод:         Қалби оташ меҳри дарё

                   Онажонлар ассалом

                   Илм зиё таратувчи

                   Устозжонлар ассалом

Собир:      Бугун байрам тантана

                   Байрамингиз муборак

                   Азиз устоз мураббий

                   Айёмингиз муборак

Тарбиячи: Келинглар азиз болажонлар бир чиройли қўшиғимизни боғча опажонларимизга куйлаб берайлик.

         Қувноқ эртак шеърингиз

         Қайноқ бизга меҳрингиз

         Раҳмат опажон

         Раҳмат боғчажон

                   Эркалайсиз севасиз

                   Биз ҳам сизни севамиз

                   Раҳмат опажон

                   Раҳмат боғчажон

Рақс: Йигитлар.

Тарбиячи: Азиз болажонлар, устозларни бурч ва вазифалари сизларга таълим-тарбия бериш бўлганидек, шогиртларни ҳам ўз устозлари олдида бурч ва вазифалари бор. Қани она шу бурч ҳақида нимларни биласиз.

Жавоҳир: Устозларга итоатли бўлиш, насиҳатларга риоя қилиш керак.

Ақлжон: Устозни душмани билан дўст бўлмаслик керак.

Акмал: Устозни қариндош уруғларини ҳурмат қилиш керак.

Шахриёр: Устозига ҳамиша рост сўзлаш керак.

Давронбек: Устозни хафа қилмаслик керак.

Баркамол болажонлар сизни жавобларингиз мени мамнун қилди. Келинглар эндиги навбатни устозларга аталган шеърларга берамиз.

Асадбек:   Тонгда туриб опажон

                   Бизни дея шошасиз

                   Бизни кўриб узоқдан

                   Қайноқ қучоқ очасиз

Фотима:    Ватан сўзи муқаддас

                   Ватан ўзи муқаддас

                   Ватан учун хизмат қилмоқ

                   Бизлар учун фарзу қарз

Сабрина: Кўплар сари парвозимиз

                   Донг таратган овозимиз

                  Сиз туфайли қалблар осмон

                   Дил гулистон устозларим

Сайфулло:         Ватан ҳар бир инсоннинг

                            Туғилган диёридир

                            Киндик қони тўкилган

                            Муқаддас тўпроғидир.

Фаёзбек:   Кўксимизда қўлимиз

                   Қиламиз қуллуқ таъзим

                   Равон ҳаёт йўлимиз

                   Раҳмат сизга муаллим

Шахриёр: Бугун байрам тантана

                   Байрамингиз муборак

                   Азиз устоз мураббий

                   Айёмингиз муборак

Тарбиячи: Эндиги навбатни устозларга аталган мақолларга берамиз.

Фотима: Устоз отангдан улуғ.

Собир: Устоз кўрмаган шогирд, олам сирини билмайди.

Озод: Устозлар ақли доналар нақли,

Гулсанам: Устоз қуёш аира бўлар бош

Амир: Устоз ой шогирдга берар чирой.

Қўшиқ: Боғча опамиз.

         Боғча опамиз, кўрсак шодон чопамиз

         Азиз боғча, боғча опамиз

         Азиз боғча, боғча опамиз

Эслатасиз офтобни

Ургатасиз одобни

Бизлар билан ўйнайсиз

Ҳаммасизни ўйлайсиз

Нақорат

Боғча бўлмаса катта

Ёнигизда албатта

Кўриш учун қайтамиз

Сизга раҳмат айтамиз

Нақорат.

Рақс: Йигитлар.

Тарбиячи: Навбатни шеърларга.

Жавоҳир:           Сиздан олдик кўп билим

                   Ўрганлингиз толмасдан

                   Опаларни севишни

                   Унга кўмак беришни

Ақлжон:   Бу оламни асрашни

                   Одам бўлиб яшашни

                   Боғда гулзор яратиб

                   Боғбон бўлиш ни ўргандик

Баҳром:    Боғларимиз оралаб

                   Гуллар тердик саралаб

                   Гулларнинг энг сарасин

                   Сизга бердик дасталаб

Амрбек:    Шоир бўлмоқ мушкул ёши

                   Ижодкорлик қисматдур

                   Қадрингиз улуғламоқ

Тарбиячи: Табриклашга келдик биз бугун.

Оғабек:     Меҳнат қилиб, тиним олмаган

                   Заҳматлардан зинҳор толмаган

                   Бор илмини шоигирдга берган

                   Фидойилар, доим бор бўлсин

                   Бу зотларга шараф ёр бўлсин

Шаҳбоз:   Ҳеч ким шоир бўлмасди

                   Асли устоз бўлмаса

                   Гул чечакка тўлмасди

Сабрина:  Умр бахш этган онага таъзим

                   Саодат тожидур оёғин гарди

                   Таъзим айламоқ падарга лозим

                   Одамийликни усиз ким ўргатади.

Хусен:       Олоҳим яратиб одамий зотини

                   Тақсимлаб бериш вазифаларин

                   Сизларга юклабдур буюк вазифа

                   Сиз жажжи гудакни азалдан йўллаб

                   Ўргатар экансиз одоб ахлоқни

Баром:      Устозларим бор  бўлинг

                   Бургут бўлинг соғ бўлинг

                   Суянивчи тоғ бўлинг

                   Бахтимизга бор бўлинг

Жавоҳир: Барча эзгуликни ўргатган сизлар

                   Яна бир бора эгиб бошимиз

                   Сизларга қилгумдир таъзим ва таъзим

                   Азиз меҳрибон мунис устозим

Салоҳиддин:     Ишимизга гар сезса нуқсон

                            Юрагида туради тўфон

                            Тунлар бедор қийналади жон

                            Бу устозлар азиз устозлар

Акмал:      Иши билан тили бирдир

                   Дўсту ёрга ширин тилдир

                   Тўлқин урса Аму дарёдир

                   Бу устозлар азиз устозлар

Даврон:    Мустақиллик хуш замона

                   Хуш замонга у парвона

                   Юртим элим дея ёна

                   Бу устозлар азиз устозлар

Шахбоз:   Улуғларни эслашни

                   Раҳматларни ёдлашни

                   Ватанни эъзозлашни

                   Ҳам қўйнида яйрашни

                   Ўргатади устозлар

Ҳаракат ўйини .

Оғабек:     Меҳр суви ичирдингиз

                   Ишларимиз текширдангиз

                   Ҳато қилсак кечирдингиз

                   Бахтимизга соғ бўлинг

Шахбоз:   Қанчалар бахт эрур ушбу онларда

                   Устоз аталмиш зотларга таъзим

                   Мен шоир эмасман битолмам баён

                   Лек фақат истагим ташаккур айтамиз

                   Сиз каби буюк зотлар номига

Рақс: Қизлар.

Тарбиячи:          Қўлимга қалапм ушлатди илк бор

                            Шу ондан қалбимга бошланди баҳор

                            Унданда улуғроқ буюкроқ ким бор

Ҳамма:      Устозим, устозим сизга минг таъзим.

Барча илмларнинг калити сизда

Саховат нури бор бу қалбингизда

Отасиз, онасиз ҳар ўғил қизга

Ҳамма: Устозим, устозим сизга минг таъзим

Ўқишни ўргатиб кўзни очдингиз

Илм сирларини қалбга соғдингиз

Отадек улуғсиз, келажак сизсиз

Ҳамма: Устозим, устозим сизга минг таъзим

Тарбиячи: Мана азиз меҳмонлар шунинг билан бугунги байрам табригимиз ўз поёнига етди. Қадрли устозлар шу қисқа фурсат ичида сизга бўлган чексиз ҳурматимизни меҳримизни оз бўлмаса намоён эта олган бўлсак, биз нақадар бахтиёрмиз.