Zagsdan ya'ni to'ydan oldin sotib olingan mashina uchun ayolni ham haqqi bo'ladimi?

Savol:
Ajrimda bo’layotganda, to’ydan oldin 2020 yil yanvar oyida avtosalondan mashina olingan va 2020 oktabr oyida zags bo’lgan va 2021 yil auksiondan avtoraqam olingan va raqam almashgan, shu holatda ayolni ham haqqi bo’ladimi?

Javob:
Ассалому алайкум ҳурматли фуқаро! Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 23-моддасига кўра эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, агар қонун ёки никоҳ шартномасида бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади. Эътибор қаратинг! Мазкур автомотранспортга нисбатан мулк ҳуқуқи автомототранспорт воситасига бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида вужудга келади. Демак, автомотранспортга нисбатан мулк ҳуқуқи 2020 йил январ ойида вужудга келган. Эътибор қаратинг! Автомотранспотга давлат рақамини олиш яъни автомотранспортни давлат рўйхатидан ўтказиш фақат автомототранспорт воситасининг йўл ҳаракатида иштирок этишига ҳуқуқ берилганлигини тасдиқловчи автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш ҳақида гувоҳнома ҳисобланади. Демак, мазкур автомотранспорт никоҳдан олдинги даврда вужудга келганлигидан келиб чиқиб, никоҳдан ажратиш давомида мазкур мол-мулк умумий мулк сифатида қаралмайди ва суд томонидан эр-хотин ўртасида бўлнишига йўл қўйилмайди.