Баҳодир Каримов (1966)


Баҳодир Каримов (1966)
Каримов Баҳодир Нурметович 1966 йилнинг 7 февралида Туркманистон Республикасининг Тошҳовуз вилояти Тозаёрмиш қишлоғида туғилган. ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ) ўзбек филологияси факультетини тамомлаган (1991).

“Вадуд Маҳмуднинг 20-йиллар адабий танқидчилигидаги ўрни” мавзусида номзодлик (1995), “ХХ аср ўзбек адабиётшунослигида талқин муаммоси” (қодирийшунослик мисолида) мавзусида докторлик (2002) диссертацияларини ҳимоя қилган.


“ХХ аср ўзбек шеърияти антологияси”, “ХХ аср ўзбек ҳикояси антологияси”, “Ўзбек адабий танқиди антологияси” китобларининг ғоя муаллифи ва тузувчиларидир бири. “Жадид мунаққиди Вадуд Маҳмуд”, “Қодирий қадри”, “Янгиланиш соғинчи”, “Абдулла Қодирий: танқид, таҳлил ва талқин”, “Адабиётшунослик методологияси” каби китоблар муаллифи.


Шунингдек, у 70 дан зиёд илмий ва ўқув-услубий ишлар, шу ўринда, 6 та рисола, 64 та илмий мақола ва ўқув-услубий ишлар муаллифи.


Баҳодир Каримов «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи» унвонига эга бўлган (2020).