Ўрта Осиё давлат университетининг филология факултетини тамомлаган (1951). Ўзбекистон Фанлар академияси Тил ва адабиёт институтида катта илмий ходим, етакчи илмий ходим, бош илмий ходим (1958-76; 1981-92), бўлим мудири (1992 йилдан), Ўзбекистон Фанлар академияси Президиуми қошидаги Чет тиллар кафедраси мудири (1977—81) бўлиб ишлаган.
Абдурашид Абдуғафуровнинг ўзбек мумтоз адабиётининг муҳим илмий-амалий масалаларига бағишланган «Ўзбек демократик адабиётида сатира» (1961), «Навоий сатираси» (1-жилд, 1966), «Навоий ижодида сатира» (2-жилд, 1972), «Зокиржон Фурқат» (1977) каби йирик монографиялари бор. Муқимий, Завқий, Камий, Бобур, Машраб каби қатор ижодкорлар асарларини нашрга тайёрлаган.
Беруний номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти лауреати (1992).