ТошДУ журналистика факултетини тамомлаган (1977). Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриётида муҳаррир (1973-86), Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси бошқарувида масъул котиб (1987-90), «Халқ сўзи» газетасида бўлим муҳаррири (1990-93), «Ўзбекистон овози» ва «Голос Ўзбекистона» газеталари бош муҳаррири (1993-2002) бўлиб ишлаган.
«Менинг осмоним» (1978), «Зарб» (1979), «Замин тақдири» (1981), «Хаёлот» (1984), «Зиё йўли» (1986), «Жазо» (1987), «Олис тонглар» (1989), «Куйганим — суйганим» (1992), «Қора кўзинг сенинг» (1994), «Сарбадорлар» (1994), “Қора кўзинг сенинг”, “Сайланма” (1995), “Ўзлик”, “Шарқ ҳикмати”, “Эй дўст”, “Ватан фасллари”, “Муҳаббат ҳайратлари”, “Танланган асарлар” китоблари нашр этилган.
«Сарбадорлар» (1981) драматик достонида тарихий воқеалар орқали халқнинг эрк сари интилиши тасвирланган.
Азим Суюн шеъриятни халқ оҳанглари, табиатнинг нафис тасвири, бадиий ижод анъаналарини янгича шакл ва мазмун биланн бойитди.
Шеърлари инглиз, араб, рус, қозоқ, тожик, қирғиз, туркман, қорақалпоқ, турк ва бошқа тилларда чоп этилган.
Биринчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати (1994-99). Халқаро Чўлпон мукофотининг совриндори.
Азим Суюн 2020 йилнинг 9 март куни Тошкент шаҳрида вафот этди.