У Самарқанд давлат университетининг филология факультетини тамомлаган. Сайди Умиров атоқли адиб А.Қаҳҳор ижоди бўйича номзодлик диссертациясини ёқлаган.
Мунаққиднинг илк китоби 1974 йили “Санъатнинг сеҳрли калити” номи билан чоп этилган. Китоб ёзувчи Абдулла Қаҳҳорнинг маҳоратига бағишланган. Кейинчалик “Миллий маданиятлар ривожида танқидчиликнинг роли“, “БАМ ҳақида ҳикоя”, “Даъваткор сўз”, “Солланиб оқаётган дарё”, “Толибнома”, “Зиёбахш умр саҳифалари”, “Дорилфунунлар тақдиримда”, “Маънавият мулкига саёҳат” каби рисола ва китоблари нашр этилган.
Сайди Умиров 2020 йил 14 ноябрь куни Тошкент шаҳрида вафот этган.