«Тошкент ҳақпқати» газетасида муҳаррир ўринбосари, бош муҳаррир (1954— 63), «Совет Ўзбекистони» газетаси (1964-84), «Муштум» журналида бош муҳаррир (1984—92) бўлиб ишлаган.
Журналистик фаолияти 50-йилларнинг бошлари, адабий фаолияти эса 60-йилларнинг 2-ярмида кичик ҳикоялар ёзиш билан бошланган. Мақсуд Қориев «Ойдин кечалар» (1968), «Жийда гуллаганда» (1970), «Ой тутилган кеча» (1971). «Қиз узатиб борганда» (1972), «Афросиёб гўзали» (1974). «Турналар баланд учади» (1976) қисса ва ҳикоялар тўпламларида ёш замондошлари ҳаётига мурожаат этиб, улар ҳаёти ва руҳий оламида кечаётган ўзгаришларни тасвирлашга алоҳида аҳамият берган.
Мақсуд Қориевнинг кейинги ижодида тарихий ўтмиш мавзуи устуворлпк қилади: «Спитамен» (1985), «Ибн Сино» (1995). «Ғазнавийлар» каби тарихий романлар, «Ибн Синонинг болалиги» (2002) қиссаси китобини ёзган.
Мақсуд Қориев, шунингдек, «Давлат ва ҳуқуқ назарияси» дарслиги муаллифларидан бири.
Мақсуд Қориевнинг лирик қиссалари асосижа «Мирзо ва Лола» телеспектакли, «Қалдирғочлар баҳорда келади» (режиссёр Ҳ.Аҳмар). «Қиз узатиб борганда» (режиссёр У.Назаров) бадиий фильмлари яратилган.
Мақсуд Қориев «Шуҳрат» медали (1996) ва «Эл-юрт ҳурмати» (1998) ордени билан тақдирланган.