Xayr bog’cha, Salom maktab tadbir ssenariysi

Xayr bog’cha, Salom maktab tadbir ssenariysi

Боғча  саҳнаси байрамона безатилган. Марказий деворга   “ Хайр боғчам, боғчам” ёзувлари акс эттирилган. Атрофларига гуллар қўйилган. Болалар саҳнага қўлларида гул ва байроқчалар билан кириб келадилар.


     Болалар “ Ўзбекистон “ мусиқа фонограммасига кириб келадилар.

     Сўнг  “ Ўзбекистон Давлат Мадҳиясини тинглайдилар.

Бошловчи: Қимматли болалар, ҳурматли мехмонлар! Бугун бизнинг боғчамизда катта

                     тантана. Биз боғчамизнинг навбатдаги қалдирғочларини мактаб бўсағасига

                     кузатяпмиз!

                                          Юзларинг ял-ял ёниб, одимлайсан мардона

                                          Бир қўлингда сумка бор, биридачи гулдаста.

                                          Ойлар ўтар йил ўтар, улғаясан бир кун сен.

                                          Сени кутар коинот , кутади қаҳрамон эл.


      Энди байрамимизни очиб бериш учун сўзни боғчамиз мудирасига берамиз.

 

1  Бола:      Ҳурматли ота — оналар ва меҳмонлар, боғча ходимларию, жажжи укажонлар,

                    қалби қайноқ мураббиялар! Мана, бугун биз, мактабга кетиш олдидан хайр-

                    лашиш кечасига йигилганмиз. Бугунги байрам бизнинг ёдимиздан чиқмайди.


 2  Бола:     Тўғри_______________________, бугунги кун ҳеч кимнинг ёдидан чиқмайди,

                    чунки гўдаклик чоғимиздан тарбиялаб, таълим олишга ўргатган


Ҳамма:      мўътабар ва азиз опажонларимизга ҳар қанча таъзим қилсак ҳам оз!


1  Бола:                            Нима учун бугун биз, қувноқ байрам қиламиз.

                                          Чунки тез кун ичида , биз мактабга борамиз.


2 Бола:                             Она каби меҳрибон,илм фанларга макон.

                                           Яйраб ўқийман ҳар он, қадрдоним мактабим.


      Болалар “ Тишим ҳам тушиб кетди “ қўшиғини айтиб берадилар .

      Сўнг “  Бўламан “ рақсига тушиб берадилар .

 

1 Бола:                               Меҳр нури ёғар доим, юзингиздан устозлар.

                                             Юрсам дейман бу таббарук, изингиздан устозлар.

                                                                                                                                              

2 Бола:                               Бири гул, бири булбул, ўғил қизлар шод бугун.

                                             Қалбидан гул тутади, меҳрибон устоз учун.


      Болалар “ Устозлар “ қўшиғини айтиб берадилар.

      Сўнг “ Дўппи тикдим “ рақсига тушиб берадилар.

 

Бошловчи: Қимматли болажонлар! Бугун сизни табриклагани ота-оналарингиз, меҳмон-

                    лар ва кичкинтой укаларингиз ташриф буюришган . Улар ҳаммаси сизларни

                    мустаққил Ўзбекистонимизни етук фарзандлари бўлиб етишишингизда омад

                     ва муваффақиятлар тиламоқчилар.


      Катта гуруҳ болалари мусиқа остида кириб келадилар.

 

Бола:                                   Опажонлар, акажонлар етти ёшга тўлибсиз,

                                               Табриклаймиз биз сизни сиз ўқувчи бўлибсиз.

                                                                       — 1 —

                 “ Тахмина “ рақсига қизлар ўйинга тушиб берадилар .

 

Бола:                                    Шу ўлканинг эркаси бизлар

                                                 Ҳам бугуни эртаси бизлар.

                                                 Ворислари биз ўғил қизлар

                                                 Нурли бўстон ҳур гулистоним

                                                 Тилда достон Ўзбекистоним!


         Болалар  “  Тинчлик бўлсин  “ қўшиғини  айтиб берадилар .

                   Сўнг  “  Хоразмча  “ рақс ижро этиб берадилар .

 

Бошловчи:  Болажонлар келинглар сизлар билан мактаб- мактаб ўйинини ўйнаймиз!

                       Қани, боғчада олган билимларингизни бир синаб кўрайликчи!


                                      Дарсга  қўнғироқ  чалинади  .                   

 

Бошловчи:  Болалар! Қўнғироқ бизни она тили дарсига чорлаяпти. Ким она тилимиз

                       Ҳақида шеърлар  билади.


Бола:                                   Она тилим доно тилим берар менга дунё билим.

                                             Она тилим ўткир сўзим сенда камол топди тилим.


Бола:                                   Қайга борсам ўткир сўзим ойга учсам ойдин юзим

                                             Ақлим ошар бахтим тошар она тилим, она тилим.


                                      Танаффусга қўнғироқ чалинади .

 

Бошловчи:  Болажонлар танаффусга қўнғироқ чалиняпти . Танаффус нималигини биламизми? Танаффусда қўшиқ айтиш, рақсга тушиш, ўйнаш мумкин .


           Болалар  “ Мактаб нимани ўргатади  “ қўшиғини ижро этиб берадилар .

                    Сўнг  “ Матрослар  “  рақсига ўйинга тушиб берадилар .

 

                                       Дарсга қўнғироқ  чалинади .

 

Бошловчи:     Навбатдаги дарсимиз  математика. Мисолларни эшитинг!


1 Мисол:                          Қорга йиқилди  Вали, унинг кетидан Али ,

                                           Кейин йиқилди Жаббор, қорда  қанча бола бор.(3та).


2 Мисол:                          Тушликка қуёнчага ташриф буюрди дўсти.

                                          Тўнкага ўтирволиб, сабзини мазза қилиб,

                                          Ҳар бирига бештадан, едилар қарсиллатиб

                                          Ким билар саноғини, нечта ейилган сабзи.(10та).


3 Мисол:                          Менда бордир беш пуфак, бирин бердим Нодирга.

                                          Менда ҳаммаси бўлиб, нечта қолади пуфак? (4та).







                                                                     —   2    —

                                         Танаффусга қўнғироқ  чалинади .

 

Бошловчи: Болажонлар тараффусга қўнғироқ чалинди. Ҳозир бизнинг қизларимиз

                      Чиройли рақс  ижро этиб берадилар.


                                         “  Боғ  ичида  “  Рақси .

 

                                          Дарсга қўнғироқ  чалинади.

 

Бошловчи: Қўнғироқ бизни азиз болажонлар, физкультура дарсига  чорлаяпти.


                                  “ Биз Алпомиш ўғлонлари “  қўшиғи.

                                 

 

                                  “Байроқчалар билан  машқ  “.

 

                                   

                                    Танаффусга қўнғироқ чалинади .

 

Бошловчи: Яна қизларимиз ижросида шўх  рақслар тамоша қилинг .



                                     “ Шабнам- Сураё  “  рақси .

 

 

Бошловчи: Болажонлар яна сизларни билимларингизни синаб кўрамиз!


                                      Қор эриб шошар, ариқлар тошар.

                                      Гуллар кўп асл, бу қайси фасл?


Болалар:                      Б А Ҳ О Р !


Бошловчи:                  Қиздирар қуёш , чўғдек ёнар тош.

                                      Далада ҳосил бу қайси фасл ?


Болалар:                     Ё    З      !


Бошловчи:                 Бўм-бўш дала, қир, ёғади ёмғир.

                                     Тинмай муттасил, бу қандай фасл ?


Болалар:                     К  У  З   !


Бошловчи:                 Ерни қор қоплар, сойни муз ёпар.

                                     Аёз беҳазил,  бу қайси  фасл ?


Болалар:                     Қ  И  Ш  !


Бошловчи: Раҳмат болажонлар, жудаям билимли, зукко, доно болалар экансизлар.






                                                                      — 3 —

                    Ўғил  болалар ижросида Қари наво” рақси.

 

          Шўх  мусиқа  остида  даврага  Билмасвой  кириб  келади  .

 

Билмасвой:    Ие, бу ерда нима бўляпти. Бунчаям одамлар  кўп  .


Бошловчи:     Ҳа , Билмасвой! Салом йўқ , одоб  йўқ , алик  йўқ   2та  сумкани кўтарволиб

                          қаерга кетяпсан ?


Билмасвой:     Эй! Шуниям билмайсизми , мактабга кетяпман мактабга !


Бошловчи:      Хўб яхши ,  мактабга кетаётган экансан, санашни , ёзишни, ўқишни

                          биласанми?

 

Билмасвой:     Эй! Мани нима деяпсиз! Қойиллатаман !


Бошловчи:       Бўлмаса сени бир синайликчи. 2+2 неччи бўлади.


Билмасвой:      3 бўлади .


Бошловчи:       Тўғрими болалар!


Болалар:          Йўқ, нотўғри 4 бўлади .

 

Бошловчи:      1+1 қўшсак неччи бўлади .


Билмасвой:     Бе…..Шуниям билмайсизми, 11 бўлади .  11 трамвай борку 2 оёқ..


Бошловчи:       Тўғрими болалар !


Болалар:           Йўқ, нотўғри 2 бўлади .


Бошловчи:        Кўриниб турибди қойиллатишинг. Математикани бопладинг. Энди

                            ўқиш ва ёзишга ўтамиз . Мана шу ётган ҳарфлардан “ Ватан “ ва “ Она “

                            сўзларини тузиб ёзиб берчи .

 

Билмасвой:       Мана , ҳозирда , зўр қилиб ман сизларга ёзиб бераман .


                            / Билмасвой ҳарфларни тўғри қўя олмайди./


Бошловчи:       Болалар тўғрими ?


Болалар:           Йўқ, ,  нотўғри !


Бошловчи:     Қани_______________ва ________________ тўғри қилиб тузиб берингларчи

                          Мана , Билмасвой боғчага келмаганингни оқибати мана шунақа бўлади .

                          Боғчага доимий қатнашганингда кўп нарсаларни билиб олар эдинг.


Билмасвой:      Билмапманда, бўлмаса ҳар куни келар эдим !





                                                                       — 4—

Бошловчи:     Бу  2 та сумкани нима қиласан ?  Қани бир кўрайликчи .


Билмасвой:    1  тасини келаётиб шафтолизор боғдан топиб олдим. 2чисида ўзингиз

                          кўриб турганингиздек .


Бошловчи:     Кўриб турибман. Колбаса , мураббо ,  печенье , қатиқ ,  нонлар , булочкалар

                          Нима қилади буни ичида ? Китоб , дафтарларинг эса эзғиланиб, букланиб

                          кетибдику !Эй… эссиз дафтар, китоблар.  Мактабга ўқигани эмас , қорин

                          тўйғизгани борасан шекилли – а  !


Билмасвой:    Бўлмасамчи , қорин оч бўлса мияга дарс кирармиди !


Бошловчи:     Мана бу сумканг очилмаяптику !


Билмасвой:    Буни боғдан топиб олдим дедимку … Ўзимам роса уриниб оча олмадим .

                          Бунга калит бўлмаса оча олмаймиз !


       Мусиқа остида даврага  катта олтин калит кўтарган Буратино кириб келади .

 

Буратино:       Ассалому алайкум  қадрли болалар, азиз меҳмонлар ва устозлар !

                          Бугун байрамларингни эшитиб сизларни табриклагани эртаклар

                          оламидан келдим .


Билмасвой:    Калитни бер, бу ёққа , бер деяпман , бер писмиқ .


Буратино:       Эй… Буни эси борми ўзи, қанақа боласан . Сен одобни биласанми .

                          Туёғингни шиққилат , бунақа одобсиз болага ҳеч нарса йўқ !


Билмасвой:    Берасан дедимми , берасан ! Бўлмасам сени мактабга борганингда

                          Тутволиб роса боплайман. Бу ерда ҳамма борлиги учун ҳовлиқяпсанми?


Бошловчи:      Тўхта, тўхта Билмасвой ! Сен ўзинг ҳақиқатан ҳам одобни билмас

                           экансан . Сен Буратинодан калитни илтимос қилиб сўраб кўрчи .


Билмасвой:     / Маззах қилгандай . /  Ҳурматли Буратино , илтимос , калитингизни

дақиқага бериб турсангиз . Сумкамни очиб олайлик .

 

Буратино:       Хўб бераман , фақат битта  топишмоғим бор . Шуни топсанг бераман .


Билмасвой:     Топаман тезроқ айт .


Буратино:        Қат – қатгина қатлама , эсинг бўлса ташлама .

 

Билмасвой:      Эй… бу қатламаку !


Буратино:         Эй… Шу дардинг овқат эканда сани . Нотўғри !


                 /Билмасвой болалардан топишмоқнинг  жавобини сўраб олади . /


Билмасвой:      Бу   К  И  Т  О  Б .




                                                                    —  5  —

Буратино:        Ҳа ,Билмасвой айёрлик қилиб ,топтшмоқнинг жавобини болалардан

                          сўраб олдинг-а ! Ҳа шумтака !


Билмасвой:     Ҳа ,  Писмиқ  !


Бошловчи:      Қўйинглар бугун байрам , биз билан меҳмон бўлинглар . Байрамда

                          урушиш яхши эмас .


Буратино:        Ма , ғирромчи  калитни ол !

 

Билмасвой:     Ҳа писмиқ ! Опке калитни !


                     /Калитни Буратинодан олишиб сумкани очишади  . /


Бошловчи:       Болалар бу хат экан . Бу хатда эртак қаҳрамонлари , ўрмон ҳайвончалари

                            Сизларни бугунги байрам билан табриклашибди . Сизлар Ватанимизни

                            етук фарзанди бўлиб етишишингизга тилак билдирибдилар . Билмасвой

                             сенга ҳам рахмат бу сумкани бизга олиб келганинг учун !

 

                                                  Оммавий    рақс .

 

                                          “  Куйлаймиз  “ рақси .


1 Бола:              Боғчам бўлсин деб шинам, толмай елиб югурган .

                           Сизга таъзим қиламиз, раҳмат мудира холажон .


2 Бола:               Ўстирдингиз бизларни тарбиячи опажон,

                            Ҳар доим бўлинг омон сизга таъзим эҳтиром !


3 Бола:              Қўшиқларни ўргатган, мусиқа чалиб доим.

                            Бизларни ҳурсанд этган , рахмат мусиқа опажон .


4  Бола:              Оқ ювиб оқ тараган , чарчаш нима билмаган .

                            Бизга парвона бўлган , раҳмат энага холажон .


5  Бола:              Озиқ овкатлар ташиб , доим бизга етказган .

                            Завхозимиз____________________  сизга кўпдан- кўп рахмат .


6  Бола:              Хамиша оқ халатда ,бошимизда турдингиз .

                            Касал бўлсак парвона , дориларни бердингиз .


7  Бола:              Ширин овқатлар қилиб , парвона бўлиб дилдан .

                            Шавла палов пиширган , хайр ошпаз холажон .


8  Бола:              Боғчамизни боғ қилиб , кўркам ва салқин қилиб .

                             Доим гуллар тутдингиз , хайр боғбон отажон .


9  Бола:              Қучоғингдан кетаман , ардоғингдан кетаман .

                            Сени эслайман ҳар дам , мактабим бағрида ҳа





                                                                —  6  —

Ҳамма:              Унутмаймиз ҳеч қачон , ҳайр меҳрибон боғчам .


               Қизлар  “  Атиргул  “  рақсини ижро этиб берадилар .

 

           “  Ягонамсан  “ мусиқа фонограммасига байрам эрталиги якунланади .

 

Мактабга тайёрлов гуруҳи болаларини боғча маъмуряти мақтов ёрлиқлари ва

                         Эсдалик совғалари билан тақдирлайди .

 

               Байрам дастури  “ Оммавий  рақс “  билан якунига етади .

 

 

 

 

 

 

                    Тузувчи  :   Рўзиева  Шоира  ДЖураевна .

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                                                  

 

                                                                      —  7  —

 

 






         Боғча  саҳнаси байрамона безатилган. Ўртада  “ Хайр боғча – Салом мактаб” , хайвонча ва харфларнинг расм ,  ёзувлари акс эттирилган. Атрофларига гуллар қўйилган. Болалар саҳнага қўлларида гул ва байроқчалар билан ташриф буюрадилар.


     Болалар “ Ўзбекистон “ мусиқа фонограммасига кириб  келиб мусиқий харакатлар

     бажарадилаор.

     Сўнг  “ Ўзбекистон Давлат Мадҳияси”  янграйди.

Бошловчи: Қимматли болалар, ҳурматли мехмонлар! Бугун бизнинг боғчамизда катта

                     тантана. Биз боғчамизнинг навбатдаги қалдирғочларини мактаб бўсағасига

                     кузатяпмиз!


                                          Юзларинг ял-ял ёниб, одимлайсан мардона

                                          Бир қўлингда сумка бор, биридачи гулдаста.

                                          Ойлар ўтар йил ўтар, улғаясан бир кун сен.

                                          Сени кутар коинот , кутади қаҳрамон эл.



      Энди байрамимизни очиб бериш учун сўзни боғчамиз мудирасига берамиз.

 

Шундан кейин болалар карнай, сурнай, ноғора садолари остида клип қилиб беришади.

 

                                Сўнг 2та бола мусиқа остида кириб келадилар.

 

1  Бола:      Ҳурматли ота — оналар ва меҳмонлар, боғча ходимларию, жажжи укажонлар,

                    қалби қайноқ мураббиялар! Мана, бугун биз, мактабга кетиш олдидан хайр-

                    лашиш кечасига йигилганмиз. Бугунги байрам бизнинг ёдимиздан чиқмайди.


 2  Бола:     Тўғри_______________________, бугунги кун ҳеч кимнинг ёдидан чиқмайди,

                    чунки гўдаклик чоғимиздан тарбиялаб, таълим олишга ўргатган


Ҳамма:      мўътабар ва азиз опажонларимизга ҳар қанча таъзим қилсак ҳам оз!



 1 Бола:                               Меҳр нури ёғар доим, юзингиздан устозлар.

                                             Юрсам дейман бу таббарук, изингиздан устозлар.

                                                                                                                                              

2 Бола:                               Бири гул, бири булбул, ўғил қизлар шод бугун.

                                             Қалбидан гул тутади, меҳрибон устоз учун.



                           Болалар “ Устозлар “ қўшиғини айтиб берадилар.

                           Сўнг “                                 “ рақсига тушиб берадилар .

 

 

Бошловчи: Қимматли болажонлар! Бугун сизни табриклагани ота-оналарингиз, меҳмон-

                    лар ва кичкинтой укаларингиз ташриф буюришган . Улар ҳаммаси сизларни

                    мустаққил Ўзбекистонимизни етук фарзандлари бўлиб етишишингизда омад

                     ва муваффақиятлар тиламоқчилар.


      Боғчани  иқтидорли болалари табрик  учун  мусиқа остида кириб келадилар.

 

 

                                                                       — 1 –


 

Ўғил бола ва                     Опажонлар, акажонлар етти ёшга тўлибсиз,

 Қиз бола :                          Табриклаймиз биз сизни сиз ўқувчи бўлибсиз.



                 “                                                   “ рақсига  ўйинга тушиб берадилар .

                Шундан сўнг Насриддин Афанди мусиқа остида даврага кириб келади.                   

 

Бошловчи:  Болажонлар ! Даврамизга Насриддин Афанди  кириб келяптилар-ку! Ассалому                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                      алайкум  Насриддин  Афандим  хуш келибсиз !


Насриддин :  Ваалайкум ассалом  !  Она қизим !  Бу ерда  катта танатана бўлаётганини кўриб  шу ерга  қараб келавердим! Мудира опажонларингни тан жони соғ бўлсин боғчаларингни таниёлмадим, жуда ҳам чиройли қилиб юборибсизларку.


Бошловчи :       Рахмат Насриддин Афандим !


 Насриддин :    Азизлар ! Мен  мана шу ажойиб ҳурсандчиликнинг азиз меҳмони бўлиб , ота-оналар  каби   тўрида савлат тўкиб ўтиришдан аввал, мен болаларнинг мактаб ҳаётига  тайёрми-йўқми эканликларини билиш учун ҳам келган эдим. Боғча опаси,   келинг,буларни бўлмаса бир синаб кўрамиз.


 Бола:                                   Мустаққиллик  ишбоши, илм унинг йўлдоши.

                                              Сентябрь кулиб келар, қўнғироқ уриб келар .


 Бола:                                   Энди бошланар дарслар, ўқишга зўр   ҳаваслар.

                                               Мен севаман китобни, ўрганаман  ҳисобни .

 

  Бола:                                  Мен-чи, расм  чизаман , ҳусниҳат ҳам ёзаман.

                                               Аъло ўқиш ниятим ,  космосга учар отим.


Биргаликда :                         Биз мактабга борамиз, ўқиб билим оламиз.


               Болалар  “                              “    рақсига тушиб берадилар.

 

 Насриддин :    Эх, одамларга латифаларимни айтиб юрган замонларим  ўтиб кетган экан.

Эшагим  иккаламиз йўлда кетаётсак, 2та одам мен “ Бизнесман”, “Товар”, “Банк”, “ Валюта”,”Реклама”- деб гапириб  туришган экан. Уларнинг гапларига ҳеч тушунмадим.


 Бошловчи :       Эй, Хўжа Насриддин, бизнинг болаларимиз иқтисоддан чуқур билимга эгалар.

 Хозир улар, сизга ёрдам беришади. Болажонлар “Бизнесмен”-деб кимларни айтамиз!


 Бола:                    Ишбилармонларни.              


 Бошловчи:           Тўғри, баракалла!


Насриддин :          Мен , яна ўйлаб –ўйлаб  , эшагимни миниб , узоқ шаҳарлар, чет эллардан  бир нарсаларни  оламан, деб йўлга чиқдим, лекин нима олиб келишни билмадим.


Бошловчи:           Болалар Хўжа Насриддин нима олмоқчи бўлдилар?


                                                                   —    2   —


Болалар :               Товар .


 Насриддин :   Товарга пул узатсам сотувчи пул олмади. Нимага олмадийкин, деб хайрон бўлдим .


 Бошловчи:    Болажонлар сотувчи нега пулни олмади ?


  Болалар :     Чунки ҳар-бир давлатнинг ўз пул бирлиги бўлади. Бу миллий валюта деб аталади.


 Насриддин :   Сўнг сотувчи менга  бақрайиб “ бонкага боринг”- деди. Яна ҳайрон бўлдим ,бу тузлайдиган бонкани мен нима қиламан , деб  яна……… ҳайрон бўлдим.


Бошловчи:     Ҳурматли  Хўжа Насриддин “ Бонка “ эмас. “Банк”. Болалар “Банк” нима ўзи?


Болалар :        Банкларда пуллар туради ва  валюталарни пулларга алмаштириб берадиган жой.


Насриддин :   Банка бордим, пулимни олдим, хамёнга солдим. Бир дўконга бориб ўзимга  2та чопон, эшагимга 2та  тўқим  олдим. Мен ҳурсанд, эшагим ҳурсанд .


Бошловчи:      Болалар Афанди “ Афандиниг ишини” қилибдику ! Сизлар нима қилган бўлар эдингизлар?


Болалар :        1 та чопон, 1та тўқим олиб қолган пулни банкага қўйган бўлар эдик.


Насриддин :    Ҳа, шунақаси ҳам бўладими?…. Сўнг ўзимга костюм олмоқчи бўлдим. Лекин ҳамёнда бир мирим йўқ. денглар.


 Бошловчи:      Болалар! Агар пул йўқ бўлса қандай қилиб  товар олиш мумкин?


Болалар :          Бартер қилиш керак . Бартер – бу товар алмаштиришдир.


Насриддин :     Болалар менга костюм олишга ёрдамлашинг.


Болалар :          Уни алмаштириш учун реклама қилиш керак.


Насриддин :      Эй, болажонларим сизлар кўп нарса билар экансизлар. Хозир мен сизларнинг билимларингизни реклама қиламан . Қани менга айтингларчи  бир ликопчада 5та олма, иккинчи ликопчада 5та конфет бор. Уларнинг сони тенгми ?


Болалар :    Тенг !


Насриддин :  5 сони ичида нечта бир бор?


Болалар :        5 та .


Насриддин : Баракалла болажонлар, реклама зўрку !  А !


Бошловчи:        Хўжа Насриддин, бизнинг болалар  жуда хам иқтидорли улар ҳамма нарсани биладилар.   Қани, Хўжа Насриддин даврамиздан ўрин олинг! Марҳамат !   Хозир болаларимиз сизга атаб қўшиқ куйлаб берадилар.


                  Болалар “ Аробажон “ қўшиғини ижро этиб берадилар.

                                                   

                                                                —   3   —

 Бола:                        Бултур эдим олтида , ёшим етмай қолди-да,

                                    Ўқишга олишмади, мактабга ёзишмади.

                                    Йиллар юрмас кетига , бу йил тўлдим еттига.

                                    Энди катта боламан, мен мактабга бораман.

                                    Мен ўқишга таппа-тахт, беш олишга қилдим ахд.

                                    Ҳар кун санайман бир-бир, қачон келар сентябрь .


                  Болалар “                                         “  рақсини ижро этиб берадилар.

 

Бола :                        Боғчам бўлсин деб шинам, толмай елиб югурган .

                                   Сизга таъзим қиламиз, раҳмат мудира холажон.

 

Бола:                         Ўстирдингиз бизларни тарбиячи опажон,

                                    Ҳар доим бўлинг омон сизга таъзим эҳтиром !


 

          Шўх  мусиқа  остида  даврага  Билмасвой  кириб  келади  . 

                      

 

 Билмасвой:    Ие, бу ерда нима бўляпти. Бунчаям одамлар  кўп  .


 Бошловчи:     Ҳа , Билмасвой! Салом йўқ , одоб  йўқ , алик  йўқ   2та  сумкани кўтарволиб

                          қаерга кетяпсан ?


 Билмасвой:     Эй! Шуниям билмайсизми , мактабга кетяпман мактабга !


 Бошловчи:      Хўб яхши ,  мактабга кетаётган экансан, санашни , ёзишни, ўқишни

                          биласанми?

 

 Билмасвой:     Эй! Мани нима деяпсиз! Қойиллатаман !


  Бошловчи:       Бўлмаса сени бир синайликчи. 2+2 неччи бўлади.


  Билмасвой:      3 бўлади .


   Бошловчи:       Тўғрими болалар!


Болалар:          Йўқ, нотўғри 4 бўлади .


Бошловчи:        Кўриниб турибди қойиллатишинг. Математикани бопладинг. Энди

                            ўқиш ва ёзишга ўтамиз . Мана шу  ҳарфлардан “ Ватан “ ва “ Она “

                            сўзларини тузиб ёзиб берчи .

 

Билмасвой:       Мана , ҳозирда , зўр қилиб ман сизларга ёзиб бераман .


                            / Билмасвой ҳарфларни тўғри қўя олмайди./


Бошловчи:       Болалар тўғрими ?


Болалар:           Йўқ, ,  нотўғри !


Бошловчи:      Мана , Билмасвой боғчага келмаганингни оқибати мана шунақа бўлади .

                          Боғчага доимий қатнашганингда кўп нарсаларни билиб олар эдинг.

                                                                        —   4   — 

 Қани болажонлар  “ Ватан “  ва  “ Она “ сўзларини  тўғри қилиб тузиб берингларчи .


                                         Болалар тўғри ёзиб берадилар .


Бошловчи:     Ана, кўрдингми бизнинг болалар  боғчага вақтида келганликлари учун ёзишни ҳам ўқишни ҳам биладилар.

 

Билмасвой:     Эндичи боғча опа  мени Дўзали деган укам бор, унга ҳар куни албатта боғчага бориш кераклигини айтаман. Бўлмаса у ҳам менга ўхшаб ҳеч нарсани билмай қолиши мумкин .


Бошловчи:     Албатта олиб келгин боғчамиз сизларни интизорлик билан кутади. Қани энди  Билмасвой даврамиздан ўрин олгин.



                Болалар “                                              “  рақсини ижро этиб берадилар.

 

Бола :                           Қўшиқларни ўргатган, мусиқа чалиб доим.

                                      Бизларни ҳурсанд этган , рахмат мусиқа опажон .    

 

Бола:                             Хамиша оқ халатда ,бошимизда турдингиз .

                                       Касал бўлсак парвона , дориларни бердингиз .

                                       Доимо бўлинг омон раҳмат хамшира опажон.



               Сўнг болалар  мусиқа оатида гимнастик машқлар ижро этиб берадилар.

 

Бола:                             Ширин овқатлар қилиб , парвона бўлиб дилдан .

                                       Шавла палов пиширган , хайр ошпаз холажон .                           


Бола:                             Озиқ овкатлар ташиб , доим бизга етказган .

                                       Завхозимиз____________________  сизга кўпдан- кўп рахмат.


Бола:                             Боғчамизни боғ қилиб , кўркам ва салқин қилиб .

                                       Доим гуллар тутдингиз , хайр боғбон отажон .


                  Даврага  Қиммат ва унинг онаси мусиқа остида кириб келадилар.

 

Қиммат :       Вой…дод……. Зумраднинг дастидан дод….. Тўяр бўлсам тўйиб бўлдим. Бунингизни ўрмонга олиб бориб адаштириб ҳам қутилмадик .Вой…. Дод…..


Онаси:            Ҳа, она қизим , ширин қизим, асалим қизим, бийрон қизим сенга нима бўлди.

Нега йиғлаяпсан ?


Қиммат :         Ану Зумрадингизни мактабга ёзиб кетишибдику… Вой … Дод… ман бормасаканманда…


Онаси :       Борасан қизим , борасан.  Ҳозир мен тарбиячи опенг   билан гаплашаман     Ҳой устоз нимага мени қизимни мактабга олмаяпсизлар. Қиммат қизимни   Зумраддан нимаси кам.

      

Бошловчи:      Келинг хола ассалому алайкум байрамимизга хуш келибсиз. Қимматнинг Зумраддан фарқи шуки холажон  у одобсиз, саломлашмайди, боғча машғулотларига ҳам  қатнашмайди. Боғчага прогул қилиб келади. Натижада калласи бум-бум бўлди. Ўзингиз эса назорат қилмадингиз.

                                                                 —   5   —

Онаси :     Вой нимага бум-бум бўлади. Нимага назорат қилмайман Сўранг хозир менинг олдимда бирор нарсани сўранг ҳаммасини айтиб беради. Вой она қизимданей…


Бошловчи :        Ха, майли. Эшит Зумрад ! Қўлсиз оёқсиз эшик очар.Бу нима?


Онаси :              Айт қизим айта қол.


Қиммат :           Ҳ.., шуниям билмейсизларми, Ажинаку ! Ажина !


Онаси :              Яша она қизим , яша!


Бошловчи :        Кетаберади, кетаберади орқасига қарамай кетаберади.


Қиммат :            Ие, бу ахир ўзимни онажонумку ! Ҳеччам орқасига қарамайди.


Онаси :              Вой онагинанг ўргулсин жон қизим -а , яша . баракалла .


Бошловчи :       Эй, бўлди мактабга олмаймиз бўлмайди.


Онаси :              Тўхта қизим , тўхта яна 1-2 та савол бергин-чи .


Бошловчи :        Майли, эшит Зумрад онангни ҳақ- ҳурмати.. Қат-қатгина қатлама эсинг

                             Бўлса ташлама.


Қиммат :            Ўзини оти ўзи билан-ку  бу  қатлама……Қатламани жудаям яхши кўраман.

                              Мани катламани яхши кўришимни қаердан билдингиз .Устоз !


Онаси :                Ўргилиб кетай менинг топағон қизимдан . Ха ўзимни гиргиттоним.


Бошловчи :         Охирги саволим . Тег десам тегмайди, тегма десам тегади.  Бу нима !


Қиммат :              Шуниям билмайсизларми ахир бу менку.  Тег десаларинг тегмайман ,тегма

                               десаларинг  тегаман.


Онаси :                 Яша она қизим, мома қизим. Энди қизимни олсангам оласан олмасанг ҳам

                              оласан.  .


Бошловчи :          Майли, холажон оламан лекин бир шартим бор.


Онаси :                  Қанақа шарт экан.


Бошловчи :          Шартимиз шуки Қимматхон ёз  ичи боғчамизга қатнаб билим олади.

                               Ана шундагина эришилган натижаларга етади.


Онаси :                  (қизига қараб ) Эй, ландовур шуни ҳам эпла олмадинг. Майли мен розиман.

                                Энди ўзим назоратини оламан.


                                 Улар рақсга тушадилар ва ўз жойларини эгаллайдилар.

 

Бошловчи :           Болажонлар мактаб биздан чаққонликни талаб этади. Келинглар бўлмаса

                                ҳозир “ким чаққон” ҳаракатли ўйинини ўйнаймиз .


                                                                      —  6   —


                      Болалар “Ким чаққон “ ҳаракатли ўйинини  ўйнаб берадилар.

 

Бола :                          Хайр, боғчам , гулбоғчам, бағри тўла нур боғчам,

                                     Хайр, ўйинчоқларим, болғачаму ўроқчам .


Бола:                           Хайр,  пақир куракчам, хайр асфалт йўлакчам,

                                     Хайр, сувда шўх сузган, оппоқ ғозу ўрдакчам. 

 

Бола :                         Хайр ғув-ғув машинам, ўртоқ бўлдим сенга ҳам.

                                     Мактаб ёшига етдим, энди ўқийма мен ҳам.


                     Болалар “                                 “ рақсини ижро этиб берадилар.

 

Бола :                        Қучоғингдан кетаман , ардоғингдан кетаман .

                                   Сени эслайман ҳар дам , мактабим бағрида ҳам


Ҳамма:                      Унутмаймиз ҳеч қачон , ҳайр меҳрибон боғчам                                                          

 

                                                        

             Катталар ва болалар ижросида “                                                 “ рақслар.


 

Гулсанам ва Отабек Мамазоитовларнинг”Ўзбекистоним” қўшиғи фоннаграммасига болалар ва боғчанинг барча ходимлари клипли кўриниш хосил қиладилар.

 

 

Мактабга тайёрлов гуруҳи болаларини боғча маъмуряти мақтов ёрлиқлари ва

                                  Эсдалик совғалари билан тақдирлайди .

 

 

               Байрам дастури  “ Оммавий  рақс “  билан якунига етади .

 










 

                   




                                 

                                                                                  

 

 

                                                                      —   7   —

 

                      

                                                                                                                                            Тузувчи  :   Рўзиева  Шоира  ДЖураевна .

         Боғча  саҳнаси байрамона безатилган. Ўртада  “ Хайр боғча – Салом мактаб” , хайвонча ва харфларнинг расм ,  ёзувлари акс эттирилган. Атрофларига гуллар қўйилган. Болалар саҳнага қўлларида гул ва байроқчалар билан ташриф буюрадилар.


     Болалар “ Ўзбекистон “ мусиқа фонограммасига кириб  келиб мусиқий харакатлар

     бажарадилаор.

     Сўнг  “ Ўзбекистон Давлат Мадҳияси”  янграйди.

Бошловчи: Қимматли болалар, ҳурматли мехмонлар! Бугун бизнинг боғчамизда катта

                     тантана. Биз боғчамизнинг навбатдаги қалдирғочларини мактаб бўсағасига

                     кузатяпмиз!


                                          Юзларинг ял-ял ёниб, одимлайсан мардона

                                          Бир қўлингда сумка бор, биридачи гулдаста.

                                          Ойлар ўтар йил ўтар, улғаясан бир кун сен.

                                          Сени кутар коинот , кутади қаҳрамон эл.



      Энди байрамимизни очиб бериш учун сўзни боғчамиз мудирасига берамиз.

 

Шундан кейин болалар карнай, сурнай, ноғора садолари остида клип қилиб беришади.

 

Даврага қўрқинчилик мусиқа остида  шуттак чалиб  Ялмоғиз, қароқчилар кириб келадилар.

 

Ялмоғиз :   Аха…. Менсиз байрам ўтказаман деяпсизларми, бекоргиналарни айтипсиз мен бунга

                     Ҳечам йўл қўймайман .


Бошловчи : Ассалому алайкум келинглар меҳмонлар . Ахир  бу ерда биз навбатдаги қалдирғоч-

                      ларимизни мактаб бўсағасига кузатмоқдамиз.


Ялмоғиз :     Қанақа  меҳмон, қанақа қалдирғоч, , қанақа мактаб .Ҳеч ким мактабга бормайди.

                       Уларни мактабда ўқишини ҳохламайман.


Устоз :            Қўйинг Ялмоғиз бугун байрам, бизнинг қувончимизга  шерик бўлиб даврамизга

                        қўшилинг.


Ялмоғиз :       Ҳ…. Сенда бир гап бор…. Мен бу болаларни ўзимга ўхшатиб Ялмоғиз ва Ялмоғ-

                        изчалар қиламан деёвдим сен уларни бошқа направленияга буриб юбординг –а .

                        Ушланглар уни қароқчилар , маҳкам қилиб боғлаб қўйинглар ./ қароқчилар устоз-

                        ни боғлаб қўядилар ./

 

Бошловчи :   Ие, Ялмоғиз сиз бизнинг устозимизни нега боғлаттириб қўйдингиз .


Ялмоғиз :       Устозинг ҳамма болаларга илм бериб юборди. Шунга уни боғлаб қўйдим.


Бошловчи :    Ундай қилманг Ялмоғиз, устозимизни қўйиб юбориб, даврамиздан жой олинг.

                          Биз сизларни ҳурсанд қиламиз .


Ялмоғиз :         Ҳа..Ҳа…Ҳа… ҳурсанд қиласизми Қани бир ҳунурларингни кўрсатингларчи .


                                                                    —   1   —

 

 

Бола:                                    Шу ўлканинг эркаси бизлар

                                               Ҳам бугуни эртаси бизлар.

                                               Ворислари биз ўғил қизлар

                                               Нурли бўстон ҳур гулистоним

                                               Тилда достон Ўзбекистоним/


            Болалар “                                              “  рақсини ижро этиб берадилар.

 

Ялмоғиз :      Хм..м.. Қарасам сизлар устозларингни  жуда яхши кўрар экансизлар. Мени кўнг-

                        лимни юмшатиб юбордиларинг.  Лекин барибир бир шартим бор.


Бошловчи :     Устозимизни қутқариб олиш учун ҳамма шартингизга розимиз .


Ялмоғиз  :      Ўзи боғчада нималар ўргандиларинг?


Бошловчи :      Ҳарфларни, рақамларни ёзишни , шеърлар ёд олишни .


Ялмоғиз :        Унда сизларга бир савол бераман. Ҳар битта тўғри жавоб учун устозларингни

                          тугулган биттадан белбоғини ечтираман .Эшитинг . Осмонда бор, ерда йўқ.

                          Хи….Хии…Хии…Хии… топиб бўбсиз !


1 Қароқчи :      Дарахтда 5 та қуш турган эди, яна 3та қуш келиб қўшилди . Ҳаммаси бўлиб

                           нечта қуш бўлди ?


2 Қароқчи :      Бир ликопчада 5та олма, иккинчи ликопчада 5та конфет бор. Уларнинг сони     т

                           тенгми ?


/Болалар топишмоқларга тўғри жавоб топиб устозларини Ялмоғиз ва Қароқчилар қўлидан

 қутқарадилапр./

 

Устоз :        Раҳмат болажонларим сизлар мени қутқариб қолишингизга ишонар эдим. Сизларга

                    берган таълим, тарбиям зоя кетмаганидан ҳурсандман .


                                   Юрагимдан униб чиққан, янги юракларимсиз.

                                   Хали қати бузилмаган, юксак тилакларимсиз .

                                   Белимнинг қувваттисиз толмас билакларимсиз.

                                   Сиз Ватаннинг ишончи , жажжи шогирдларимсиз.

 

                                Сўнг 2та бола мусиқа остида кириб келадилар.                                                                     

 

1  Бола:      Ҳурматли ота — оналар ва меҳмонлар, боғча ходимларию, жажжи укажонлар,

                    қалби қайноқ мураббиялар! Мана, бугун биз, мактабга кетиш олдидан хайр-

                    лашиш кечасига йигилганмиз. Бугунги байрам бизнинг ёдимиздан чиқмайди.


 2  Бола:     Тўғри_______________________, бугунги кун ҳеч кимнинг ёдидан чиқмайди,

                    чунки гўдаклик чоғимиздан тарбиялаб, таълим олишга ўргатган


Ҳамма:      мўътабар ва азиз опажонларимизга ҳар қанча таъзим қилсак ҳам оз!



 1 Бола:                               Меҳр нури ёғар доим, юзингиздан устозлар.

                                             Юрсам дейман бу таббарук, изингиздан устозлар.

                                                                     —   2   —

                                                                                                                                              

2 Бола:                               Бири гул, бири булбул, ўғил қизлар шод бугун.

                                             Қалбидан гул тутади, меҳрибон устоз учун.


  Болалар “ Устозлар “ қўшиғини айтиб,  устозлари билан клип  қилиб берадилар. Қўшиқ    сўнгида устозларига гуллар тақдим этадилар.

 

 

Бошловчи: Қимматли болажонлар! Бугун сизни табриклагани ота-оналарингиз, меҳмон-

                    лар ва кичкинтой укаларингиз ташриф буюришган . Улар ҳаммаси сизларни

                    мустаққил Ўзбекистонимизни етук фарзандлари бўлиб етишишингизда омад

                     ва муваффақиятлар тиламоқчилар.


      Боғчани  иқтидорли болалари табрик  учун  мусиқа остида кириб келадилар.


 

Ўғил бола ва                     Опажонлар, акажонлар етти ёшга тўлибсиз,

 Қиз бола :                          Табриклаймиз биз сизни сиз ўқувчи бўлибсиз.


                                          Сўнг рақсга тушиб берадилар .

 

                                   Сўз табрик учун  ота-оналарга берилади.



 Бола:                                   Мустаққиллик  ишбоши, илм унинг йўлдоши.

                                              Сентябрь кулиб келар, қўнғироқ уриб келар .


 Бола:                                   Энди бошланар дарслар, ўқишга зўр   ҳаваслар.

                                               Мен севаман китобни, ўрганаман  ҳисобни .

 

  Бола:                                  Мен-чи, расм  чизаман , ҳусниҳат ҳам ёзаман.

                                              Аъло ўқиш ниятим ,  космосга учар отим.


Биргаликда :                       Биз мактабга борамиз, ўқиб билим оламиз.



               Болалар  “                              “    рақсига тушиб берадилар.   

                                                 

                                                               

 Бола:                        Бултур эдим олтида , ёшим етмай қолди-да,

                                    Ўқишга олишмади, мактабга ёзишмади.

                                    Йиллар юрмас кетига , бу йил тўлдим еттига.

                                    Энди катта боламан, мен мактабга бораман.

                                    Мен ўқишга таппа-тахт, беш олишга қилдим ахд.

                                    Ҳар кун санайман бир-бир, қачон келар сентябрь .


                  Болалар “                                         “  рақсини ижро этиб берадилар.

 

Бола :                        Боғчам бўлсин деб шинам, толмай елиб югурган .

                                   Сизга таъзим қиламиз, раҳмат мудира холажон.  /гулдаста беради./

 

Бола:                         Ўстирдингиз бизларни тарбиячи опажон,

                                    Ҳар доим бўлинг омон сизга таъзим эҳтиром !   /гулдаста беради./


                                                                 —   3   —

                      Шўх  мусиқа  остида  даврага  Билмасвой  кириб  келади  . 

                      

 

 Билмасвой:    Ие, бу ерда нима бўляпти. Бунчаям одамлар  кўп  .


 Бошловчи:     Ҳа , Билмасвой! Салом йўқ , одоб  йўқ , алик  йўқ   2та  сумкани кўтарволиб

                          қаерга кетяпсан ?


 Билмасвой:     Эй! Шуниям билмайсизми , мактабга кетяпман мактабга !


                                                                    

 Бошловчи:      Хўб яхши ,  мактабга кетаётган экансан, санашни , ёзишни, ўқишни

                          биласанми?

 

 Билмасвой:     Эй! Мани нима деяпсиз! Қойиллатаман !


  Бошловчи:       Бўлмаса сени бир синайликчи. 2+2 неччи бўлади.


  Билмасвой:      3 бўлади .


   Бошловчи:       Тўғрими болалар!


Болалар:          Йўқ, нотўғри 4 бўлади .


Бошловчи:        Кўриниб турибди қойиллатишинг. Математикани бопладинг. Энди

                            ўқиш ва ёзишга ўтамиз . Мана шу  ҳарфлардан “ Ватан “ ва “ Она “

                            сўзларини тузиб ёзиб берчи .

 

Билмасвой:       Мана , ҳозирда , зўр қилиб ман сизларга ёзиб бераман .


                                  Билмасвой ҳарфларни тўғри қўя олмайди.


Бошловчи:       Болалар тўғрими ?


Болалар:           Йўқ, ,  нотўғри !


Бошловчи:      Мана , Билмасвой боғчага келмаганингни оқибати мана шунақа бўлади .

                          Боғчага доимий қатнашганингда кўп нарсаларни билиб олар эдинг.

                                                                        

 Қани болажонлар  “ Ватан “  ва  “ Она “ сўзларини  тўғри қилиб тузиб берингларчи .


                                         Болалар тўғри ёзиб берадилар .


Бошловчи:     Ана, кўрдингми бизнинг болалар  боғчага вақтида келганликлари учун ёзишни ҳам ўқишни ҳам биладилар.

 

Билмасвой:     Эндичи боғча опа  мени Дўзали деган укам бор, унга ҳар куни албатта боғчага бориш кераклигини айтаман. Бўлмаса у ҳам менга ўхшаб ҳеч нарсани билмай қолиши мумкин .


Бошловчи:     Албатта олиб келгин боғчамиз сизларни интизорлик билан кутади. Қани энди  Билмасвой даврамиздан ўрин олгин.


                                                                —   4   —

 

                  Болалар “                                              “  рақсини ижро этиб берадилар.

 

Бола :                           Қўшиқларни ўргатган, мусиқа чалиб доим.

                                      Бизларни ҳурсанд этган , рахмат мусиқа опажон/гулдаста беради./ 

 

Бола:                             Хамиша оқ халатда ,бошимизда турдингиз .

                                       Касал бўлсак парвона , дориларни бердингиз .

                                       Доимо бўлинг омон раҳмат хамшира опажон.      /гулдаста беради./


               Сўнг болалар  мусиқа оатида гимнастик машқлар ижро этиб берадилар.

 

Бола:                             Ширин овқатлар қилиб , парвона бўлиб дилдан .

                                       Шавла палов пиширган , хайр ошпаз холажон .      /гулдаста беради./                     


Бола:                             Озиқ овкатлар ташиб , доим бизга етказган .          /гулдаста беради./

                                       Завхозимиз____________________  сизга кўпдан- кўп рахмат.


Бола:                             Боғчамизни боғ қилиб , кўркам ва салқин қилиб .

                                       Доим гуллар тутдингиз , хайр боғбон отажон .       /гулдаста беради./


Бошловчи :           Болажонлар мактаб биздан чаққонликни талаб этади. Келинглар бўлмаса

                                ҳозир “ким чаққон” ҳаракатли ўйинини ўйнаймиз .


                      Болалар “Ким чаққон “ ҳаракатли ўйинини  ўйнаб берадилар.

 

Бола :                          Хайр, боғчам , гулбоғчам, бағри тўла нур боғчам,

                                     Хайр, ўйинчоқларим, болғачаму ўроқчам .


Бола:                           Хайр,  пақир куракчам, хайр асфалт йўлакчам,

                                     Хайр, сувда шўх сузган, оппоқ ғозу ўрдакчам. 

 

Бола :                         Хайр ғув-ғув машинам, ўртоқ бўлдим сенга ҳам.

                                     Мактаб ёшига етдим, энди ўқийма мен ҳам.


                     Болалар “                                 “ рақсини ижро этиб берадилар.

 

Бола :                        Қучоғингдан кетаман , ардоғингдан кетаман .

                                   Сени эслайман ҳар дам , мактабим бағрида ҳам


Ҳамма:                      Унутмаймиз ҳеч қачон , ҳайр меҳрибон боғчам                                                          

 

                                                        

             Катталар ва болалар ижросида “                                                 “ рақслар.


 

Гулсанам ва Отабек Мамазоитовларнинг”Ўзбекистоним” қўшиғи фоннаграммасига болалар ва боғчанинг барча ходимлари клипли кўриниш хосил қиладилар.

Мактабга тайёрлов гуруҳи болаларини боғча маъмуряти мақтов ёрлиқлари ва  эсдалик совғалари билан тақдирлайди .

 

               Байрам дастури  “ Оммавий  рақс “  билан якунига етади .          —   5   —    

 

            Боғча  саҳнаси байрамона безатилган. Ўртада  “ Хайр боғча – Салом мактаб” , хайвонча ва харфларнинг расм ,  ёзувлари акс эттирилган. Атрофларига гуллар қўйилган. Болалар саҳнага қўлларида гул ва байроқчалар билан ташриф буюрадилар.


     Болалар “ Ўзбекистон “ мусиқа фонограммасига кириб  келиб мусиқий харакатлар

     бажарадилаор.

     Сўнг  “ Ўзбекистон Давлат Мадҳияси”  янграйди.

Бошловчи: Қимматли болалар, ҳурматли мехмонлар! Бугун бизнинг боғчамизда катта

                     тантана. Биз боғчамизнинг навбатдаги қалдирғочларини мактаб бўсағасига

                     кузатяпмиз!


                                          Юзларинг ял-ял ёниб, одимлайсан мардона

                                          Бир қўлингда сумка бор, биридачи гулдаста.

                                          Ойлар ўтар йил ўтар, улғаясан бир кун сен.

                                          Сени кутар коинот , кутади қаҳрамон эл.



      Энди байрамимизни очиб бериш учун сўзни боғчамиз мудирасига берамиз.

 

Шундан кейин болалар карнай, сурнай, ноғора садолари остида клип қилиб беришади.

 

                                Сўнг 2та бола мусиқа остида кириб келадилар.

 

1  Бола:      Ҳурматли ота — оналар ва меҳмонлар, боғча ходимларию, жажжи укажонлар,

                    қалби қайноқ мураббиялар! Мана, бугун биз, мактабга кетиш олдидан хайр-

                    лашиш кечасига йигилганмиз. Бугунги байрам бизнинг ёдимиздан чиқмайди.


 2  Бола:     Тўғри_______________________, бугунги кун ҳеч кимнинг ёдидан чиқмайди,

                    чунки гўдаклик чоғимиздан тарбиялаб, таълим олишга ўргатган


Ҳамма:      мўътабар ва азиз опажонларимизга ҳар қанча таъзим қилсак ҳам оз!



 1 Бола:                               Меҳр нури ёғар доим, юзингиздан устозлар.

                                             Юрсам дейман бу таббарук, изингиздан устозлар.

                                                                                                                                              

2 Бола:                               Бири гул, бири булбул, ўғил қизлар шод бугун.

                                             Қалбидан гул тутади, меҳрибон устоз учун.



                           Болалар “ Устозлар “ қўшиғини айтиб берадилар.

                           Сўнг “                                 “ рақсига тушиб берадилар .

 

 

Бошловчи: Қимматли болажонлар! Бугун сизни табриклагани ота-оналарингиз, меҳмон-

                    лар ва кичкинтой укаларингиз ташриф буюришган . Улар ҳаммаси сизларни

                    мустаққил Ўзбекистонимизни етук фарзандлари бўлиб етишишингизда омад

                     ва муваффақиятлар тиламоқчилар.


      Боғчани  иқтидорли болалари табрик  учун  мусиқа остида кириб келадилар.

 

 

                                                                       — 1 –


 

Ўғил бола ва                     Опажонлар, акажонлар етти ёшга тўлибсиз,

 Қиз бола :                          Табриклаймиз биз сизни сиз ўқувчи бўлибсиз.



                 “                                                   “ рақсига  ўйинга тушиб берадилар .

                Шундан сўнг Насриддин Афанди мусиқа остида даврага кириб келади.                  

 

Бошловчи:  Болажонлар ! Даврамизга Насриддин Афанди  кириб келяптилар-ку! Ассалому                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                      алайкум  Насриддин  Афандим  хуш келибсиз !


Насриддин :  Ваалайкум ассалом  !  Она қизим !  Бу ерда  катта танатана бўлаётганини кўриб  шу ерга  қараб келавердим! Мудира опажонларингни тан жони соғ бўлсин боғчаларингни таниёлмадим, жуда ҳам чиройли қилиб юборибсизларку.


Бошловчи :       Рахмат Насриддин Афандим !


 Насриддин :    Азизлар ! Мен  мана шу ажойиб ҳурсандчиликнинг азиз меҳмони бўлиб , ота-оналар  каби   тўрида савлат тўкиб ўтиришдан аввал, мен болаларнинг мактаб ҳаётига  тайёрми-йўқми эканликларини билиш учун ҳам келган эдим. Боғча опаси,   келинг,буларни бўлмаса бир синаб кўрамиз.


 Бола:                                   Мустаққиллик  ишбоши, илм унинг йўлдоши.

                                              Сентябрь кулиб келар, қўнғироқ уриб келар .


 Бола:                                   Энди бошланар дарслар, ўқишга зўр   ҳаваслар.

                                               Мен севаман китобни, ўрганаман  ҳисобни .

 

  Бола:                                  Мен-чи, расм  чизаман , ҳусниҳат ҳам ёзаман.

                                               Аъло ўқиш ниятим ,  космосга учар отим.


Биргаликда :                         Биз мактабга борамиз, ўқиб билим оламиз.


               Болалар  “                              “    рақсига тушиб берадилар.

 

 Насриддин :    Эх, одамларга латифаларимни айтиб юрган замонларим  ўтиб кетган экан.

Эшагим  иккаламиз йўлда кетаётсак, 2та одам мен “ Бизнесман”, “Товар”, “Банк”, “ Валюта”,”Реклама”- деб гапириб  туришган экан. Уларнинг гапларига ҳеч тушунмадим.


 Бошловчи :       Эй, Хўжа Насриддин, бизнинг болаларимиз иқтисоддан чуқур билимга эгалар.

 Хозир улар, сизга ёрдам беришади. Болажонлар “Бизнесмен”-деб кимларни айтамиз!


 Бола:                    Ишбилармонларни.              


 Бошловчи:           Тўғри, баракалла!


Насриддин :          Мен , яна ўйлаб –ўйлаб  , эшагимни миниб , узоқ шаҳарлар, чет эллардан  бир нарсаларни  оламан, деб йўлга чиқдим, лекин нима олиб келишни билмадим.


Бошловчи:           Болалар Хўжа Насриддин нима олмоқчи бўлдилар?


                                                                   —    2   —


Болалар :               Товар .


 Насриддин :   Товарга пул узатсам сотувчи пул олмади. Нимага олмадийкин, деб хайрон бўлдим .


 Бошловчи:    Болажонлар сотувчи нега пулни олмади ?


  Болалар :     Чунки ҳар-бир давлатнинг ўз пул бирлиги бўлади. Бу миллий валюта деб аталади.


 Насриддин :   Сўнг сотувчи менга  бақрайиб “ бонкага боринг”- деди. Яна ҳайрон бўлдим ,бу тузлайдиган бонкани мен нима қиламан , деб  яна……… ҳайрон бўлдим.


Бошловчи:     Ҳурматли  Хўжа Насриддин “ Бонка “ эмас. “Банк”. Болалар “Банк” нима ўзи?


Болалар :        Банкларда пуллар туради ва  валюталарни пулларга алмаштириб берадиган жой.


Насриддин :   Банка бордим, пулимни олдим, хамёнга солдим. Бир дўконга бориб ўзимга  2та чопон, эшагимга 2та  тўқим  олдим. Мен ҳурсанд, эшагим ҳурсанд .


Бошловчи:      Болалар Афанди “ Афандиниг ишини” қилибдику ! Сизлар нима қилган бўлар эдингизлар?


Болалар :        1 та чопон, 1та тўқим олиб қолган пулни банкага қўйган бўлар эдик.


Насриддин :    Ҳа, шунақаси ҳам бўладими?…. Сўнг ўзимга костюм олмоқчи бўлдим. Лекин ҳамёнда бир мирим йўқ. денглар.


 Бошловчи:      Болалар! Агар пул йўқ бўлса қандай қилиб  товар олиш мумкин?


Болалар :          Бартер қилиш керак . Бартер – бу товар алмаштиришдир.


Насриддин :     Болалар менга костюм олишга ёрдамлашинг.


Болалар :          Уни алмаштириш учун реклама қилиш керак.


Насриддин :      Эй, болажонларим сизлар кўп нарса билар экансизлар. Хозир мен сизларнинг билимларингизни реклама қиламан . Қани менга айтингларчи  бир ликопчада 5та олма, иккинчи ликопчада 5та конфет бор. Уларнинг сони тенгми ?


Болалар :    Тенг !


Насриддин :  5 сони ичида нечта бир бор?


Болалар :        5 та .


Насриддин : Баракалла болажонлар, реклама зўрку !  А !


Бошловчи:        Хўжа Насриддин, бизнинг болалар  жуда хам иқтидорли улар ҳамма нарсани биладилар.   Қани, Хўжа Насриддин даврамиздан ўрин олинг! Марҳамат !   Хозир болаларимиз сизга атаб қўшиқ куйлаб берадилар.


                  Болалар “ Аробажон “ қўшиғини ижро этиб берадилар.

                                                   

                                                                —   3   —

 Бола:                        Бултур эдим олтида , ёшим етмай қолди-да,

                                    Ўқишга олишмади, мактабга ёзишмади.

                                    Йиллар юрмас кетига , бу йил тўлдим еттига.

                                    Энди катта боламан, мен мактабга бораман.

                                    Мен ўқишга таппа-тахт, беш олишга қилдим ахд.

                                    Ҳар кун санайман бир-бир, қачон келар сентябрь .


                  Болалар “                                         “  рақсини ижро этиб берадилар.

 

Бола :                        Боғчам бўлсин деб шинам, толмай елиб югурган .

                                   Сизга таъзим қиламиз, раҳмат мудира холажон.

 

Бола:                         Ўстирдингиз бизларни тарбиячи опажон,

                                    Ҳар доим бўлинг омон сизга таъзим эҳтиром !


 

          Шўх  мусиқа  остида  даврага  Билмасвой  кириб  келади  . 

                      

 

 Билмасвой:    Ие, бу ерда нима бўляпти. Бунчаям одамлар  кўп  .


 Бошловчи:     Ҳа , Билмасвой! Салом йўқ , одоб  йўқ , алик  йўқ   2та  сумкани кўтарволиб

                          қаерга кетяпсан ?


 Билмасвой:     Эй! Шуниям билмайсизми , мактабга кетяпман мактабга !


 Бошловчи:      Хўб яхши ,  мактабга кетаётган экансан, санашни , ёзишни, ўқишни

                          биласанми?

 

 Билмасвой:     Эй! Мани нима деяпсиз! Қойиллатаман !


  Бошловчи:       Бўлмаса сени бир синайликчи. 2+2 неччи бўлади.


  Билмасвой:      3 бўлади .


   Бошловчи:       Тўғрими болалар!


Болалар:          Йўқ, нотўғри 4 бўлади .


Бошловчи:        Кўриниб турибди қойиллатишинг. Математикани бопладинг. Энди

                            ўқиш ва ёзишга ўтамиз . Мана шу  ҳарфлардан “ Ватан “ ва “ Она “

                            сўзларини тузиб ёзиб берчи .

 

Билмасвой:       Мана , ҳозирда , зўр қилиб ман сизларга ёзиб бераман .


                            / Билмасвой ҳарфларни тўғри қўя олмайди./


Бошловчи:       Болалар тўғрими ?


Болалар:           Йўқ, ,  нотўғри !


Бошловчи:      Мана , Билмасвой боғчага келмаганингни оқибати мана шунақа бўлади .

                          Боғчага доимий қатнашганингда кўп нарсаларни билиб олар эдинг.

                                                                        —   4   — 

 Қани болажонлар  “ Ватан “  ва  “ Она “ сўзларини  тўғри қилиб тузиб берингларчи .


                                         Болалар тўғри ёзиб берадилар .


Бошловчи:     Ана, кўрдингми бизнинг болалар  боғчага вақтида келганликлари учун ёзишни ҳам ўқишни ҳам биладилар.

 

Билмасвой:     Эндичи боғча опа  мени Дўзали деган укам бор, унга ҳар куни албатта боғчага бориш кераклигини айтаман. Бўлмаса у ҳам менга ўхшаб ҳеч нарсани билмай қолиши мумкин .


Бошловчи:     Албатта олиб келгин боғчамиз сизларни интизорлик билан кутади. Қани энди  Билмасвой даврамиздан ўрин олгин.



                Болалар “                                              “  рақсини ижро этиб берадилар.

 

Бола :                           Қўшиқларни ўргатган, мусиқа чалиб доим.

                                      Бизларни ҳурсанд этган , рахмат мусиқа опажон .    

 

Бола:                             Хамиша оқ халатда ,бошимизда турдингиз .

                                       Касал бўлсак парвона , дориларни бердингиз .

                                       Доимо бўлинг омон раҳмат хамшира опажон.



               Сўнг болалар  мусиқа оатида гимнастик машқлар ижро этиб берадилар.

 

Бола:                             Ширин овқатлар қилиб , парвона бўлиб дилдан .

                                       Шавла палов пиширган , хайр ошпаз холажон .                           


Бола:                             Озиқ овкатлар ташиб , доим бизга етказган .

                                       Завхозимиз____________________  сизга кўпдан- кўп рахмат.


Бола:                             Боғчамизни боғ қилиб , кўркам ва салқин қилиб .

                                       Доим гуллар тутдингиз , хайр боғбон отажон .


                  Даврага  Тешавой ва унинг отаси Болтавой мусиқа остида кириб келадилар.

 

Тешавой :       Вой…дод……. мани мактабга олишмади.


Отаси::            Ҳа, ота ўғил қўйўр бу йил ҳам боғчага келўрасан.


Тешавой :        Вой … Дод… 3 йилдан бери қўйўр,  қўйўр…дейсиз , нима ман ўзимдан

                          кичкиналар билан ўқийманми?…


Отаси :        Нима бўпти. Сани хизматингни қилиб юришади-да .  Тўхта, хозир бир устозинг

                      билан гаплашиб кўрайчи :

      

Бошловчи:     Келинг  Болтавой тоға, ассалому алайкум байрамимизга хуш келибсиз.


Отаси :            Нимага мани Тешавойимни мактабга олмайсизлар, Болтавой тоғам индамаяпти

                          деб….а билганларингни қиляпсизларми ?  3 йилдан бери мани ота ўғлим

                          мактабдан қолиб кетади….


                                                                 —    5    —

Бошловчи :     Тоғажон,  ўғлингизни хеч ҳам назорат қилмаяпсиз, боғчага хохласа келади,

                           хохламаса йўқ.. Машғулотларда қатнашмайди. Боғдан тутиб келамиз. Ўрикнинг

                           шохида ғўра еб ўтирган бўлади.  Натижада калласи бум-бум бўлди.


Отаси :     Вой нимага бум-бум бўлади. Нимага назорат қилмайман Сўранг хозир менинг олдимда бирор нарсани сўранг ҳаммасини айтиб беради.  А, ота ўғил !.


Бошловчи :        Ха, майли. Эшит  Тешавой  ! Қўлсиз оёқсиз эшик очар.Бу нима?


Отаси :              Айт  ўғлим  ,айта қол. Бир  оғизларини очтириб қўй .


Тешавой : :        Ҳ.., шуниям билмейсизларми, Ажинаку ! Ажина !


Отаси :              Яша ота ўғил , яша!


Бошловчи :        Кетаберади, кетаберади орқасига қарамай кетаберади.


Тешавой :           Ие, бу ахир ўзимни  дадамку ! Ҳеччам орқасига қарамайди. Айниқса айёл-

                              ларни кўрганда .


Отаси :               Яша , ота ўғил. баракалла . Лекин унақа сирларни очмагинда .


Бошловчи :       Эй, бўлди мактабга олмаймиз бўлмайди.


Отаси :              Тўхта она қизим , тўхта яна 1-2 та савол бергин-чи .


Бошловчи :        Майли, эшит  Тешавой  дадангни  ҳақ- ҳурмати.. Қат-қатгина қатлама эсинг

                             бўлса ташлама.


 Тешавой :          Ўзини оти ўзи билан-ку  бу  қатлама……Қатламани жудаям яхши кўраман.

                              Мани катламани яхши кўришимни қаердан билдингиз .Устоз !


Отаси :                Молодес,  менинг топағон  ўғлимдан . Ха ўзимни гиргиттоним.


Бошловчи :        . Тег десам тегмайди, тегма десам тегади.  Бу нима !


Тешавой  :              Шуниям билмайсизларми ахир бу менку.  Тег десаларинг тегмайман ,тегма

                               десаларинг  тегаман.


Бошловчи :            Бу….. шеърларданам биласанми ?


Тешавой  :             Э… бўлмасам-чи. Қойиллатаман ! Мана эшитинг !


                                 Томда товуқ ётади, оёғи совуқда қотади.

                                 Уйланмаган йигитлар, қизларга гап отади.


Отаси :                 Яша  ота ўғил.. Энди  Тешавойни олсанг ҳам оласан, олмасанг ҳам

                              оласан.  .  Ҳа , ўзимни шоввоз ўғлимдан .


Бошловчи :          Майли,  Болтавой тоға оламан, лекин бир шартим бор.


Онаси :                  Қанақа шарт экан. Мана, биз ҳамма шартингизга тайёрмиз-да ….


                                                                 —   6   —


Бошловчи :          Шартимиз шуки  Тешавой ёз  ичи боғчамизга қатнаб билим олади.

                               Ана шундагина эришилган натижаларга етади.


Отаси :                  (ўғлига қараб ) Эй, ландовур шуни ҳам эпла олмадинг. Майли мен розиман.

                                Энди ўзим назоратини  албатта оламан.

                                                             

                                 Улар рақсга тушадилар ва ўз жойларини эгаллайдилар.

 

Бошловчи :           Болажонлар мактаб биздан чаққонликни талаб этади. Келинглар бўлмаса

                                ҳозир “ким чаққон” ҳаракатли ўйинини ўйнаймиз .


                      Болалар “Ким чаққон “ ҳаракатли ўйинини  ўйнаб берадилар.

 

Бола :                          Хайр, боғчам , гулбоғчам, бағри тўла нур боғчам,

                                     Хайр, ўйинчоқларим, болғачаму ўроқчам .


Бола:                           Хайр,  пақир куракчам, хайр асфалт йўлакчам,

                                     Хайр, сувда шўх сузган, оппоқ ғозу, ўрдакчам. 

 

Бола :                         Хайр ғув-ғув машинам, ўртоқ бўлдим сенга ҳам.

                                     Мактаб ёшига етдим, энди ўқийма мен ҳам.


                     Болалар “                                 “ рақсини ижро этиб берадилар.

 

Бола :                        Қучоғингдан кетаман , ардоғингдан кетаман .

                                   Сени эслайман ҳар дам , мактабим бағрида ҳам


Ҳамма:                      Унутмаймиз ҳеч қачон , ҳайр меҳрибон боғчам                                                          

 

                                                        

             Катталар ва болалар ижросида “                                                 “ рақслар.


 

Озодбек Назарбековнинг ”Баркамол авлод” қўшиғи фоннаграммасига болалар ва боғчанинг барча ходимлари клипли кўриниш ҳосил қиладилар.

 

 

Мактабга тайёрлов гуруҳи болаларини боғча маъмуряти мақтов ёрлиқлари ва

                                  Эсдалик совғалари билан тақдирлайди .

 

 

               Байрам дастури  “ Оммавий  рақс “  билан якунига етади .

 




                                                                                                                                                                     Тузувчи  :                                                                                                                                                                                     

                                                                                     —   7   —                                                            Рўзиева  Шоира  ДЖураевна .