Адибнинг «Бўлак манзилгоҳлар», «Болалар хори», “Душан қайсарнинг кўрган-кечирганлари» 70—80-йиллар адабиётида саргузашт жанри тараққиётига ҳисса бўлиб қўшилди. Шунингдек унинг «Бухоро хонадонининг кечмишлари», «Мулк», «Кунда-шунда», «Ғойибнинг иккинчи сафари», «Етти ҳузур-ҳаловат ва қирқ қайғу алам», «Ғойибнинг қайтиши», «Тарозий тошбақаси» каби ўнлаб йирик эпик полотнолари китобхон томонидан илиқ қарши олинган.
Темур Пўлатов 1986 йилда ўзининг «Мулк», «Ғойибнинг иккинчи сафари», «Кунда-шунда» қиссалари ва «Бухоро хонадонининг кечмишлари» романи учун Ҳамза номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган. 1989 йилда эса унга Ўзбекистон халқ ёзувчиси фахрий унвони берилган.