Меҳнат фаолиятини 1964 йилда «Сирдарё хақиқати» газетасида бошлаган. 1968-1998 йиллари «Тошкент оқшоми» газетаси ва «Шарқ юлдузи» журналида турли лавозимларда меҳнат қилган. Ҳозир у Ўзбекистон миллий энциклопедияси Давлат илмий нашриётида етакчи муҳаррир бўлиб ишлайди.
Алиназар Эгамназаров «Устозга таъзим», «Очиғини айтганда», «Муқаддас уй», «Йигирма миллиондан бири», «Сиз билган Дукчи Эшон», «Сургун» китобларининг муаллифидир.