Дастлабки ҳикоялар тўплами — «Оппоқ тонг» (1981). Шундан сўнг ёзувчининг «Ёронгул» (1981), «Мўьжиза» (1984), «Чиғириқ» (1988), «505» (1992), «Байрам» (1991), «Илтижо» (1992) номли ҳикоя ва қиссалар тўплами нашр этилган.
Нортўхта Қиличнинг «Байрам» тўпламига кирган қисса ва ҳикоялари адиб ижодининг сараси бўлиб, унда муаллиф инсон тақдири ва ҳаёт маъноси ҳақида фалсафий мушоҳада юритади. Асар марказидаги воқеалар кўп ҳолларда драматик ўткир теранлиги билан китобхонни ўзига жалб этади. Айниқса, ундаги қаҳрамонлар ўзларининг маънавий-ахлоқий поклиги билан ўқувчига маънавий озиқ беради, эстетик завқ бағишлайди. Шунингдек, адиб асарлари бадиий соддалиги ва равонлиги билан уларнинг ўқимишли бўлишини таъминлайди.
Ёзувчининг «Виждон ҳукми» номли қисса ва ҳикоялар тўплами 1993 йилда қорақалпоқ тилида чоп қилинган.