Тошкент халқ хўжалиги институтини тугатган (1969). 1974 йилдан бошлаб Тошкент халқ хўжалиги институти иқтисодий кибернетика кафедрасида катта ўқитувчи, доцент (1974—78), иқгисодий кибернетика факултети декани (1982-85), ўқув ишлари бўйича проректор (1985—88), ректори (1988-98), Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири (1998-2004), 2004 йилдан Тошкент иқтисодиёт университети ректори бўлиб ишлаган.
Илмий ишлари иқтисодий-математик усуллар ҳамда моделлаштириш, Ўзбекистон минтақаларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини тизимли моделлаштириш, уларнинг табиий, ишлаб чиқариш ва интеллектуал потенциалидан самарали фойдаланишнинг методологик ва методик асосларини ишлаб чиқиш, бошқарувда компьютер тизимларидан фойдаланишнинг информацион ахборот таъминоти муаммолари, ўқув жараёни ва илмий тадқиқотлар учун янги педагогик ва ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш масалаларига бағишланган.
1-чақириқ Ўзбекистон Олий Мажлиси депутати (1992-96). «Дўстлик» ордени (1997) ва «Шуҳрат» медали билан мукофотланган (2000).