«Ёш гвардия» нашриётида муҳаррир, бош муҳаррир ўринбосари (1981—86), «Ёш куч» журналида мухбир (1987—88), «Муштум» журналида бўлим мудири (1988—89), «Чўлпон» нашриётида бош муҳаррир, директор (1989—98), Ўзбекистон телерадиокомпаниясида муҳаррир (1998) бўлиб ишлаган.
Анвар Обиджоннинг оҳанг ва услуб жиҳатидан ўзига хос ҳажвий асарлари ўзбек болалар адабиётида янги йўналишни шакллантирган. Қисса ва ҳикоялари замонавий, содда ва таъсирчан («Уста Гулмат ғазаллари», 1974; «Энг ёруғ кун», 1983; «Аканг қарағай Гулмат», 1987; «Олтин юракли Автобола», 1988), «Масхарабоз бола» (1986), «Жуда қизиқ воқеа» (1987), «Ерликлар» (1990), «Аламазон ва Гулмат ҳангомаси» (1992), «Ажойибхона» (1993, шеърий тақвим), «Танланган шеърлар» (2006), «Ўғирланган паҳлавон» (2006), «Баҳромнинг ҳикояси» (2007) ва бошқа достон, қиссалар, шеърлар, пьесалар ва ҳажвий асарлардан иборат тўпламлар муаллифи.
Республика театрларида пьесалари саҳналаштирилган. «Олтин юракли Автобола» қиссаси асосида «Тилсимой — ғаройиб қизалоқ» номли болаларга аталган фильм суратга олинган. «Ўзбекистон аскарлари» қўшиғи миллий армиянинг биринчи саф қўшиғига айланган.
«Шуҳрат» медали билан тақдирланган (1997).
2020 йилнинг 11 апрель куни вафот этган.