«Ўзбекистон маданияти» газетаси редакциясида, «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» ҳафталигида масъул котиб (1981-1991), Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида (1991-1993) масъул ходим, Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот агентлиги — ЎзАнинг бош директори, Ўзбекистон кино-компаниясида масъул бўлиб ишлаган.
«Оққуш» (1978), «Чўли ироқ» (1982), «Ҳаётнинг бир парчаси» (1984), «Интизор» (1985), «Қуёш мен томонда» (1986), «Қўзичоқнинг кўз ёшлари» (1987), «Журъат» (1989), «Эшиклар очиқ» (1991), «Чироқ ўчмаган кеча» (2002), «Кўккўл» (2005) каби ҳикоя ва қиссалар тўпламлари нашр этилган. «Меҳр кўп кўргаздим» (1989), «Меҳмон» (1986), «Қадрим» (1992), «Афандининг янги саргузаштлари» (1993) номли пьесалар муаллифи. Бир неча новелла ва ҳикоялари, телепьесалари телевидение орқали намойиш қилинган.
Адибнинг ҳикоя ва қиссалари рус, татар, озарбойжон, қорақалпоқ тилларига ҳам таржима қилинган. Л. Толстой, В. Шукшин каби рус адиблари, шунингдек, озарбайжон, тожик, татар ва япон ёзувчиларининг ҳикоя ва қиссаларини ўзбек тилига ўгирган. «Лев Толстой ва ўзбек адабиёти» (1980) деган рисоласи ҳам бор.