Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида” ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида барча умумтаълим мактабларида «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида мустақиллик дарслари ташкил қилинади.
Мазкур дарсларда мустақилликнинг 28 йили давомида юртимиздаги барқарор, тинч ва осуда ҳаёт, жамиятимиздаги ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик каби олижаноб фазилатларни, ҳаётий ҳақиқатни асосий ва бош ғоя сифатида дарс жараёнида давра суҳбати орқали ҳар бир ўқувчига батафсил тушунтирилади.
2019-2020 ўқув йили «Таълимда ислоҳот: ўзгаришни ўзимиздан бошлайлик» шиори остида ўтади.
Шунингдек, ушбу дарсда ўқувчи-ёшларга республикамизда мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳотлар, эришилган ютуқ ва марралар дунё ҳамжамияти томонидан кенг эътироф этилаётгани аниқ мисоллар билан кўрсатиб берилиши кўзда тутилган.
Умумий ўрта таълим мактабларида ўтиладиган «Мустақиллик дарслари»да фойдаланиш учун тавсия