G’ALABANING 75 YILLIGIGA BAG’ISHLANADI (ESAN TO’XSANOV)

G’ALABANING 75 YILLIGIGA BAG’ISHLANADI (ESAN TO’XSANOV)


ЭСАН ТЎХСАНОВ


(1915-1943)



G’ALABANING 75 YILLIGIGA BAG’ISHLANADI (ESAN TO’XSANOV)

Эсан Тўхсанов 1915 йилда  Пешку (Ромитан)  туманида туғилганлар. 28 йил умр кўрганлар, 1936 йил ўқишни битирадилар (аввалги Бухоро педагогика институти, ҳозирги Бухоро давлат университетда ўқиганлар). Келажак авлодни тарбиялаш, Ватан равнақи учун ҳисса қўшиш, ёшларга зиё тарқатиш каби олий ишларга қўл урганлар. Хўжа Пешкў ҳудудидаги ўша вақтлар К.Маркс (Ҳозирги Абу Aбдуллоҳ Рўдакий) мактабида ёшларга таълим-тарбия берганлар. Устозлар бу кишининг билими, ҳаракати, қаттиққўлликлари, юрaкдан ҳамма ишларни бажараётганлигини кўриб, мактаб сардорининг ўқув ишлар буйича директор муовини этиб сайлайдилар. 1937 йилдан бошлаб Қалъа, Сайидмуродхўжа, Навгоҳон қишлоқларида келажак авлодга таълим-тарбия берадилар.


Эсан Тўхсанов 1937-1938 йилларда таълим билан шуғулланиб юрган даврларида, Маҳтара онам билан турмуш қурганлар. 1938 йили собиқ Ленин (ҳозирги 11-сон) номидаги мактабда директор муовини бўлиб фаолият кўрсатадилар. Ўша давр раҳбариятининг хоҳиши билан 1939-1942 йилларда шу мактабда директор бўлиб ишлайдилар.


Ватан душман қўлида қолмаслиги учун, келажак авлод бировга қул бўлмаслиги учун, Ватан меҳри қалбларда жўш ургани боис дарсларида ёшларга Ватанни хоинлардан асранг, хокини кўзингизга тўтиё қилинг деб, таълим берган устоз, илмига амал қилмаслиги мумкин эмас. Эсан Тўхсанов ўз юртини севган зиёли, элпарвар, инсондўст бўлган. Чунки кундузи ўқиб, ҳам ишлаши, кечалари қоровулик қилиши, қанча азоблар чекканлиги отам учун катта дарсхона вазифасини ўтаган десак, муболаға бўлмайди. Она Ватанни немис фашистларидан асраш учун 1942 йил 20 августда ўз хоҳишлари билан Ватан ҳимоясига отланадилар. Бир ой ўқиб, лейтенант унвонини олгач, взвод командири, пулемётчилар бошлиғи бўлиб, айни уруш қизиган жойларда жангларда қатнашган. Хизматларини инобатга олиб, ҳукумат ва командирлар Эсан Тўхсановни орден, медаллар билан тақдирлаган. Афсуслар бўлсинким, ўлим у кишини  четлаб ўтмади. Мусофирликда ҳаётдан кўз юмганлар, ўз тупроқларида, кафанга ўралиб ётиш, жаноза ўқиш кўпчиликка, жумладан, Эсан Тўхсановга ҳам насиб қилмади. Урушнинг энг оғир йили -1943 йил 17 январда жароҳатдан вафот қилганлар. Сталинград вилояти, Камиши қишлоғида дафн этилган.[1]


[1]Бу ҳақда хотира китобининг иккинчи қисмида маълумот мавжуд. (Муаллиф)