Водилий (1893-1965)

Водилий (тахаллуси; асл исми Сўфиев Абдураҳмон) (1893, Фарғона, Водил қишлоғи — 1965, Тошкент) — ўзбек шоири. Эркин фикрлиликда айбланиб қувғин ва таъқибларда яшаган.


Водилийнинг «Девон»и (1963), фарзандларига ёзган ўгитлари бор. Абдураҳмон Жомийнинг тасаввуфга оид китоби, Фаридуддин Атторнинг «Мантиқ ут-тайр», Алишер Навоийнинг «Лисон ут-тайр» достонларининг қиёсий, насрий баёнлари ҳамда Муҳаммад Ҳодийнинг «Алвоҳи интибоҳ» асарларининг ўзбекча табдили Водилий қаламига мансуб.


Шеърларида озодлик йўлида курашган эрксевар ватандошларининг фикри, ниятлари акс эттирилган.