Абдулҳамид Мажидий (1902-1938)

Абдулҳамид Мажидий (тахаллуси Абутанбал, А. Б., Чақмоқ 1902 — Каттақўрғон — 1938) — ўзбек шоири, драматург, адабиётшунос, журналист, педагог.


Дастлаб эски мактабда, сўнгра Каттақўрғонда очилган рус-тузем мактабида таълим олди. «Зарафшон» (1925 — 26), «Озод Бухоро» (1927—28) газеталарида муҳаррирлик қилди. Хоразм вилоят театрида директор, адабий эмакдош (1929—33), Тошкентда «Муштум» журналида (1934—37) ишлади.


1920 йилдан матбуотда унинг шеърлари босила бошлади. «Хандон лолалар» (1929), «Қалдирғоч» (1932), «Ҳангома» (1937) номли шеърий ва насрий тўпламлари чоп этилган. «Варқа ва Гулшоҳ», «Отсиз» пьесалари бор.


Каттақўрғон шаҳридаги театрга Абдулҳамид Мажидий номи берилган.