Абдурашид Нурмуродов 1955 йили Самарқанд вилояти Қўшработ туманида туғилган. Низомий номидаги Давлат Педагогика университетининг филология факультетини тугатган.
“Уруш бевалари”, “Туташ тақдирлар”, “Қонли йўргаклар”, “Болаликка отилган ўқ”, “Тазарру”, “Кровавая пелена”, “Қон ҳиди”, “Нурафшон ёғду” каби асарлари чоп этилган.
«Қонли йўргаклар» асари ёзувчининг бутун Совет Иттифоқи бўйлаб сафари чоғида 3 мингдан ортиқ афғон уруши ветеранлари билан қилган суҳбатлари, ҳамда бу ногирон собиқ аскарларнинг хотираларига асосланган.
«Кўкдаги умр» асари афғон урушида нобуд бўлган 1448 нафар ўзбекистонлик аскарлар ҳақидадир.