Жўра Мусаев (1928-2014)


Жўра Мусаев (1928-2014)
Мусаев Жўра Азимбоевич (1928.5.12, Янгийўл шаҳри – 2014.27.10) — генетик олим, Ўзбекистон Фанлар академияси акадимиги (1984), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1980), биология фанлари доктори (1973), профессор (1975).

Ўрта Осиё университетини тугатган (1948). ТошДУ дарвинизм ва генетика кафедраси ассистенти (1952-56), доценти (1956-1974), тайёрлов факултети умумий назарий фанлар кафедраси мудири (1961-66), ғўза хусусий генетикаси — проблема лабораторияси мудири (1974 йилдан), дарвинизм ва генетика кафедраси мудири (1981—84), Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимликлар экспериментал биологияси институти директори (1982—84), Ўзбекистон Фанлар академияси Президиуми аъзоси (1984—88), Президиумнинг бош илмий котиби (1985—88), Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимликлар эксперементал биологияси институти ғўза хусусий генетикаси лаборатория мудири (1989—92), Ўзбекистон Фанлар академияси Генетика институти ташкилотчиларидан. Шу институт ўсимликлар генетикаси бўлими бошлиғи (1992—2000), илмий маслаҳатчиси (2000 йилдан). ЎзМУ биология-тупроқшунослик факултети генетика ва цито-эмбриология кафедраси мудири (2000 йилдан).


Жўра Мусаев ғўзанинг ирсий тоза генетик коллекциясини яратган. Биринчи бўлиб аллотетраплоид ғўзалар белги ва хусусиятларини, генларнинг комбинатив таъсирида ирсийланиши тўғрисидаги генетик назарияга асос солган. Жўра Мусаев ва шогирдлари ғўзанинг моносомик, транслокацион ва цитологик маркерланган линиялари коллекциясини яратишган. Жўра Мусаев ғўзанинг «Гулбаҳор», «Навбаҳор», «Армуғон» навлари муаллифларидан бири.


«Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотланган (1998) .