Эркин Юсупов (1929-2003)


Эркин Юсупов (1929-2003)
Эркин Юсупов (1929.15.3, Қува шаҳри — 2003.5.8, Тошкент) — файласуф олим. Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (1979), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1979), Россия Фанлар академияси мухбир аъзоси (1991; 1987 йилдан СССР Фанлар академиясининг мухбир аъзоси), фалсафа фанлари доктори (1965), профессор (1966).

Ўрта Осиё университетининг тарих факултети мантиқ ва психология бўлимини тугатган (1951). Тошкент педагогика институти фалсафа кафедрасида катта ўқитувчи (1954—58), кафедра мудири (1958—72). Ўзбекистон КП МК ҳузуридаги Партия тарихи институти директори (1972—79). Ўзбекистон Фанлар академияси нинг вице-президенти (1979-90). ТошДУ ректори (1990-92), республика «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик марказининг раҳбари (1994-95). ТошДУ гуманитар фанлар фалсафа кафедрасининг мудири (1995-97). 1997 йилдан ТошДУ фалсафа кафедраси профессори бўлиб ишлаган.


Эркин Юсупов республикада илмий кадрлар тайёрлашга катта ҳисса қўшди. Илмий ишлари ижтимоий фалсафа, мантиқ, тарих, сиёсатшунослик, маънавият, мафкура масалаларига бағишланган.


Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1992).


“Ёшларнинг маънавий камолоти” (1995), “Одамийлик сабоқлари” (ҳаммуаллифликда, 1997), “Фалсафа” (дарслик; ҳаммуаллифликда, 2000), “Маънавий қадриятлар ва уларнинг тарбиявий аҳамияти” (ҳаммуаллифликда, 2003) каби китоблари чоп этилган.