Миркомилбой Туркистон ва Европа мамлакатлари ўртасида савдо муносабатига асос солганлардан бири ҳисобланади. У Германиянинг Шлоссберг, Крафт фирмалари билан савдо алоқаси ўрнатган, Берлин, Лондон, Париж ва Истанбулга бориб, маҳаллий саноатчилар билан савдо ишини йўлга қўйишга интилган.
Миркомилбой Андижон шаҳрида 30 ўқувчига мўлжалланган интернат мактаб, 100 талабага мулжалланган мадраса, касалхона қурмоқчи бўлиб, лойиҳа тайёрлатган. Бироқ маҳаллий маъмурлар бу лойиҳаларни амалга оширишга рухсат бермаган.
Миркомилбой «Шурои ислом» ташкилотининг Андижон бўлимига раҳбарлик қилган (1918) ва жадидларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаб турган. Большевиклар томонидан отиб ташланган.
Сирожиддин Аҳмедов.