Меҳнат фаолиятини Ўзбекистон озиқ-овқат саноати таъминот ва тақсимот Бош бошқармасида иқтисодчи-муҳандислик лавозимидан бошлайди. 1973 йилдан республика газета ва журналларида, нашриётларда хизмат қилади. 2000 йилдан республика болалар жумали «Ғунча»да бош муҳаррир лавозимида ишлайди.
Ёқутхоннинг дастлабки «Кўришгунча, хайр!» номли қиссаси «Шарқ юлдузи» журналида (1979) босилгач, у адабий жамоатчилик ва китобхон эътиборига тушади. А Шундан кейин унинг «Кўнгил», «Бойчечак», «Сурат», «Оқ баҳор» «Бу Сизга, Ойижон!», «Ширинни танийсизми?» номли қисса ва ҳикоялар тўпламлари чоп қилинади.
Ёқутхон Раҳимованинг ўзбек ва рус тилларида чоп қилинган «Бу Сизга, ойижон!» (1987) номли ҳикоялар тўплами болаларга бағишланган.
Унинг кўпгина ҳикоялари чет ва қардош халқлар тилларига ҳам таржима қилинган.
У «Ўзбекистон халқ маорифи аълочиси», «Мустақилликнинг 10 йиллиги» нишонлари билан тақдирланган.