Унинг биринчи шеърий тўплами «Сени ўйлаб» номи билан 1977 йилда чоп этилган. Шундан сўнг шоирнинг «Тўрғай» (1983), «Кенгликлар» (1984), «Яшил сабо» (1989), «Муҳаббат шеваси» (1995), «Соғинч довони» (1997) каби бир неча шеърий мажмуалари яратилди.
Шоирнинг «Муҳаббат шеваси» (1993) тўпламида шоир ижодининг илк давридан ҳозиргача бўлган ижодий йўли кўзга яққол ташланиб туради. Шоирнинг «Нидо», «Исёнкор руҳлар», «Кўксимдаги ҳақиқат», «Дўстимга деган сўз» каби ўнлаб шеърларида эса ўзгача ҳаёт кечади.
Исмоил Тўлак адабиётшунос олим ҳамдир. 1981 йилда номзодлик ҳимоясини ёқлаган. 1994 йили эса «Ҳозирги ўзбек лирикасида давр ва лирик қаҳрамон талқини» мавзуида докторлик ҳимоясини ёқлаб, филология фанлари доктори деган илмий даражага эга бўлган.
Муаллиф, бундан ташқари «Нурли манзиллар» (1992), «XX аср ўзбек адабиёти» (1993), «Шеър—қалб ёлқини» (1994) каби рисолаларини эълон қилган.