1967 йилдан бошланғич синф ўқитувчиси, 1975 йилдан мактабда директор бўлиб ишлайди. 1983-1989 йилларда Навоий вилояти, 1990 -2003 йилларда Самарқанд вилояти Ёзувчилар уюшмасида масъул котиб лавозимида, 2003-2005 йилларда Зарафшон нашриёти директори бўлиб хизмат қилди.
Унинг “Дарёдан қатра” (1979), “Оқ йўл турналар” (1983), “Самарқандга мактублар” (1989), “Мен узган гуллар” (1990), “Бормисан, ўзбек” (1991), “Жонимнинг эгаси” (2001), “Ватан ягонадир” (2002), “Келин салом”, “Мағрурлик сабоғи”, “Қизилқум маликалари” (2005), “Самарқанд санамлари” 2008), “Қирқ ўғлон қиссаси” (2007), “Саҳродаги жаннат” (2011), “Сенсиз”, “Гул ёмғири” “Ўқувчи одоблари” китоблари чоп этилган.
“Шуҳрат” медали соҳиби, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Халқ таълими аълочиси.