Шарифа Салимованинг дастлабки шеърий гулдасталари 70-йилларнинг охири ва 80-йилларда «Ҳаёт завқи» ва «Менинг баҳорим» номи билан чоп этилди. Шоира ижодида «Ҳизр булоғи» (1996) алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, у буюк ўзбек шоири Алишер Навоийнинг 550 йиллигига бағишланган.
Шарифа Салимовага Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими унвони берилган (1994). У қозоқ, қирғиз, рус шоирларидан таржималар қилиш билан бир қаторда, исломшунос олмон шоири Ҳадаятуллоҳ Ҳюбш шеърларини ҳам таржима қилиб «Оҳ, атиргул» номи билан нашрга тайёрлаган.