Маҳмуд Тоир (1952)


Маҳмуд Тоир (1952)
Маҳмуд Тоиров 1952 йил 31 августда Тошкент вилоятининг Паркент тумани, Паркент қишлоғида туғилган. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг филология факультетини тамомлаган. “Янги аср авлоди” нашриёти, Ўзбекистон радиосида фаолият юритган. Ҳозирда “Паркент тонги” газетасининг бош муҳаррири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Тошкент вилояти бўлими раҳбари вазифасида фаолият олиб бормоқда. Ўзбекистон халқ шоири (2005).

Дастлабки шеърий тўплами — «Айт энди, юрагим» (1991). Шундан кейин шоирнинг «Биз нечун учрашдик» (1992), «Муҳаббат шеваси» (1995), «Оқиб кетган армонлар» (1996), «Бармоқлар бодаси» (1998), «Ҳакни таниб» (1999), «Юзтўртлик», «Сайланма» (2002), “Отамнинг ўкинчи”, “Шеър ҳикмати”, “Янги Тошкентнома”, “Бедорларга беринг дунёни” каби шеърий тўпламлари нашр этилган.


«Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган (2001).