Муҳаммаджон Мирзамуҳамедов (1933)

Ёзувчи ва таржимон Муҳаммаджон Мирзамуҳамедов 1933 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Кўп йиллар марказий «Пионерская правда» газетасининг Ўзбекистондаги махсус мухбири бўлиб ишлаган.


М. Мирзамуҳамедов кўплаб ўзбек ёзувчиларининг — Ўлмас Умарбековнинг «Бу мен, она», «Севгим, севгилим» ҳикоялар ва қиссалар тўпламларини, ўзбек ёзувчиларининг «Қизилиштон» ҳикоялар тўпламларини, Ж. Абдуллахоновнинг «Йўл», Ш. Холмирзаевнинг «Қил кўприк» романларини ва кўплаб асарларни рус тилига ўгирган.