СамДУни тугатган (1933). Ўрта Осиё университети ўсимликлар систематикаси ва географияси кафедраси доценти (1941—43), Низомий номидаги Тошкент педагогика институти ботаника кафедраси мудири (1943—52), Ўзбекистон Фанлар академияси Ботаника институти директори (1952—56), Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ФА президенти (1957-61). Фарғона педагогика институти ректори (1963-66), 1966 йилдан Ўзбекистон Фанлар академияси Ботаника институти Ўсимликлар ресурси бўлими мудири бўлиб ишлаган.
Илмий ишлари ўсимликлар (таксономик бирликлар) системаси, флора, ўсимликлар қоплами ва ўсимликлар хом ашёларини ўрганишга оид. Ўсимликшунос-систематик сифатида кампирчопондошлар, торондошлар, кўкнордошлар, ҳилоладошлар ва бошқа оилаларни ўрганиб, янги туркум ва турларни кашф этди. Ўзбек тилида ботаника терминларини яратишга асос солди.
Қодир Зокиров кўп жилдли «Ўзбекистон флораси»ни тузишда фаол қатнашди. «Русча-ўзбекча ботаника атамаларининг қисқача изоҳли луғати»ни (бошқа муаллифлар билан бирга, 1963), кейинчалик «Ботаникадан русча-ўзбекча энциклопедик луғат»нинг I жилдини чоп этди (X. Жамолхонов билан ҳамкорлик-да).
Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1968).