“Eng yaxshi kitobxon o’quvchi” nomli ko’rik tanlov senariysi

“Eng yaxshi kitobxon o’quvchi” nomli ko’rik tanlov senariysi

                    Andijon shahar 10-sonli maktabning ona tli va adabiyot fani o’qituvchisi Hakima Maxmudovaning “Eng yaxshi kitobxon o’quvchi” nomli ko’rik tanlov senariysi


  “Энг яхши  китобхон ўқувчи” кўрик танловининг сенарийси.



            Кутубхона  ўқув зали байрамона безатилади. Иштирокчилар ва тадбир мехмонлари учун жой тайёрланади. Ёқимли куй садоси остида сахнага бошловчи кириб келади.


            Бошловчи:                 Юртимизда юрсанг қай томон,

                                               Энг ёқимли сўздир “Ассалом”.

                                               Учратганда шу калом янграр,

                                               Йўлда тилак бўлиб жаранглар.


                                               Тўғри айтишади яхши сўз даво,

                                               Сўздан яхши сўз топилмас асло.

                                               Нурли ё булутли бўлганда осмон,

                                               Хар ерда жаранглар “Ассалом”.


                                               Дўсту – мехмонларга аввало, албат

                                               Тилаклар билдириш: бўлинг саломат.

                                               Юртимга мухаббат изхорим – салом!

                                               Дейман Ўзбекистон юртим ассалом!


            Ассалому алайкум хурматли мехмонлар, азиз китобсеварлар. “Энг яхши китобхон ўқувчи” кўрик – танловимизни очиқ деб эълон қиламиз. Сўзни мактабимиз  раҳбари О. Холиқовага берамиз у ўз навбатида кўрик – танлов шартлари билан таништириб чиқади.


            О. Холиқова: Ассалому алайкум  хурматли китобсеварлар! Кўрик – танловимизнинг

1 – босқичига хуш келибсизлар! Сизларни танлов шартлари ва бахолаш мезонлари билан таништираман.

            1 – март. Таништириш. Бу шартда ўқувчи ўз оиласи хақида маълумот беради. Таништириб миллий урф – одатларимиз ўзбекона лутиф ва ахлоқ талабларига мос равишда бўлиши лозим. Мазкур шартга 5 дақиқагача вақт берилади ва 10 балгача бахо қўйилади.

            2 – март.  Компютер саводхонлиги.

            Ушбу шартга 10 – дақиқа вақт ажратилади ва 30 балгача бахо қўйилади.

            3 – март. Истедоднинг намойиши этилиши.

            Ушбу шартда иштирокчи ўзи ўзган ёқтириб мутоала қиладиган шеър хикоя ёки эртаклардан парчалар ўқиб бериш, чизган расмлари, ижодидан наъмуналар тақдим этиш лозим. Ушбу шартга 4 дақиқагача вақт ажратилади ва 20 балгача бахоланади.

            4 – март. Ўзбек шеъриятидан наъмуналар ўқиши.

            Ушбу шартда 10 дақиқагача вақт ажратилади.

            5 – шарт. Бадиий адабиётлар мутоласи.

            Ушбу шартда иштирокчи хакамлар хайати томонидан берилган матни ифодали ўқиб бериши, ўзи ўқиган бадий адабиётлар ва уларнинг мазмуни хақида сўзлаб бериш лозим. Ушбу шартга 15 дақидагача вақт ажратилади ва 20 балгача баҳо қўйилади.


Бошловчи:                 Хурматли китобсеварлар ижозатингиз билан хакамлар хайати билан таништирсам:


Хакамлар хайати раиси:                                      О. Холиқова (Мактаб директори)

            Хайат азоси:                         М. Мирзаева (ММИБДЎ)       

            Хайат азоси:                        Х Махмудова ( Она тили ва адабиёт ўқитувчиси)         

            Хайат азоси:                        О.Тожибоева ( Она тили ва адабиёт ўқитувчиси)          Хайат азоси:                         Н. Саидумарова ( Информатика ўқитувчиси)                             Хайат азоси:                        _____________________________